Кейинги пайтларда гиёҳвандлик моддалари тарқалишига қарши кенг кўламли кураш олиб борилмоқда. Ушбу иллатнинг ёшлар орасида оммалашиши эса жуда ачинарлидир.

Юқори Чирчиқ тумани Файзиобод маҳалласи ҳудудида вилоят ИИББ 2 минтақавий ҳудуд Патрул-пост хизмати ходимлари томонидан синтетик гиёҳвандлик воситаларини “закладка” усулида тарқатиб келаётган шахслар қўлга олинди. 

Хизмат давомида шубҳали ҳаракат қилган 25 ёш атрофидаги икки шахс ходимлар эътиборини тортди. Фуқаро (Ж.М. ва Ж.А.)ларга тегишли “Оnix” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада автотранспорт воситасидан 530 дона турли ҳажм ва кўринишда қадоқланган синтетик гиёҳванд моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди. Барча топилган моддалар ИИБ тезкор ходими иштирокида далилий ашё сифатида расмийлаштирилди. 

Маълум бўлишича, ушбу шахслар гиёҳвандлик воситаларини яширин жойларга (“закладка” усулида) жойлаштириш мақсадида олиб келган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Таъкидлаш лозим, гиёҳвандлик моддалари билан қонунга хилоф муомала қилиш 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

А.Мусаев, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғу тарқатувчи “закладчик”лар фош этилди