Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида оғир атлетика бўйича якунланган “Fajr Cup” халқаро турнирида мамлакатимиз спортчилари муваффақиятга эришди.

Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг барчаси совринли ўринларни эгаллагани ўзига хос натижа бўлди.

Халқаро турнирнинг сўнгги кунида -94 кг. вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз Муҳаммадқодир Тоштемиров юқори натижа қайд этди. У даст кўтаришда 160, 165 ва 170 килограмм оғирликдаги тошларни муваффақиятли бўйсундирди.

Силтаб кўтаришда Тоштемиров барқарор чиқиш қилиб, 194 ва 200 килограмм оғирликдаги тошларни забт этди. Иккикураш якунида спортчимиз 370 килограмм умумий натижа қайд этиб, мусобақанинг учта олтин медалига сазовор бўлди.

“Fajr Cup” турнирида умумий ҳисобда 15 та медални қўлга киритган оғир атлетикачиларимиз умумжамоада 2-ўринни эгаллади.

Т.Рўзиев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғир атлетикачиларимиз “Fajr Cup” турнирида 15 та медалли бўлди