Мамлакатимизда “Ҳаж” ва “Умра” зиёратларини юқори савияда ташкил этиш, ватандошларимизга сифатли хизмат кўрсатиш ва ибодатларни мукаммал адо этишлари учун барча имкониятлар яратилган.

Аммо, Рақобат қўмитаси томонидан бугунги кунда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали “Умра” сафарларига юбориш учун тегишли лицензия ва рухсатномаси мавжуд бўлмаган туроператорларнинг арзон нархда сотиш таклифлари асосидаги рекламалари кузатилмоқда.

Мисол учун, “Умра” зиёратчиларига энг катта миқдорда, яъни 25 миллиард сўмлик зарарни “Panorama Airways” ва “Gulbakhor Airways” фирмалари етказган бўлиб, алданиб қолган жабрланувчилар сони 2 минг 558 нафарни ташкил этади.  

Сурхондарё вилояти “Bilolbek travel” МЧЖ Жарқўрғон тумани филиали ходими Н.Ж. тегишли рухсатномасиз "Умра" зиёратига юборишни ваъда қилиб, фуқаро М.А.нинг 14 миллион 900 минг сўм пулини алдов йўли билан олган.

Шунингдек, мазкур МЧЖнинг Бойсун туман филиали мутахассиси А.С. ҳам зиёрат учун фуқаро Х.М.нинг ишончига кириб, 2 минг 200 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Юқоридаги ҳолатларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларни алдов йўли билан ишончига кириб, пулларини ўзлаштираётган, ўзларини эса хорижда сарсон бўлишига сабаб бўлаётган сайёҳлик фирмалари ва туроператорларга тегишли чоралар кўрилган.  

Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига 2024 йил 2 июлда киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) 12 та туроператорлар рўйхати эълон қилинган. Тегишли лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Одамларни хорижда сарсон қилган сайёҳлик фирмаларига чора кўрилди