Ички ишлар вазирлиги томонидан жойларда “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида навбатдаги тезкор тадбирда икки шахс одам савдоси қурбони бўлишининг олди олинди.

Аниқланишича, Қибрай туманида яшовчи, 1991 йили туғилган (Э.К.) аёл Туркияда яшовчи танишлари билан жиноий тил бириктириб, осон даромад топиш мақсадида Янгийўл туманида яшовчи 26 ва 33 ёшли икки нафар аёлни алдов йўли билан чет элга юборишга уринган. Уларни катта даромад топишга ишонтириб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Истанбул шаҳрига фоҳишалик учун юбораётган вақтида тезкор ходимлар томонидан далилий ашёлар билан ушланди. Маълум бўлишича, жабрланувчи 2 нафар аёлни Туркиянинг Истанбул шаҳрида яшовчи бошқа ўзбекистонлик кутиб олиши режа қилинган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси – “Одам савдоси” билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, жиноятга алоқадор бошқа шахсларнинг шахсини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда. 

А.Мусаев, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Одам савдоси”: тергов ҳаракатлари давом этмоқда