Аёллар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасининг дастлабки босқичида "Насаф" жамоаси "B" гуруҳида учинчи учрашувини Таиланднинг "BG College of Asian Scholars" клубига қарши ўтказди.
Қаршидаги "Марказий" стадионда ўтган ушбу ўйинда "Насаф" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 24 дақиқасида Диёрахон Ҳабибуллаева ҳисобни очган бўлса, 47 дақиқада Людмила Карачик ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимнинг 90+4 дақиқасида О.Ваеннгоен меҳмонларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Насаф" клуби “B” гуруҳида 9 очко билан Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди. "BG College of Asian Scholars" 6 очко билан иккинчи ўринда қолиб кетди. “Ал Насср” (Саудия Арабистони) эса 3 очко билан учинчи, АПФ (Непаль) жамоаси очкосиз 4 поғонадан жой эгаллади.
Маълумот ўрнида: Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа 11 сентябрь куни ташланади ва мусобақа 3 октябрдан бошланади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА