Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақадаги "A", “B”, “C”, “D” гуруҳларида биринчи тур учрашувлари ўтказилди.

Жумладан, “A” гуруҳида “Ал-Васл” ўз майдонида “Истиқлол”ни 7:1 ҳисобида таслим этган бўлса, “Ал-Муҳаррақ” 4:0 ҳисобида “Ал-Виҳдат” клуби устидан зафар қучди. Шу тариқа ғолиб жамоалар  3 очкога эга бўлиб, голлар нисбатига кўра 1-2-ўринга жойлашди. Мағлублар эса очкосиз кейинги ўринлардан жой олди.

Биз учун аҳамиятли бўлган “B” гуруҳида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Андижон” жамоаси “Аркадағ” билан рақобатлашди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда эса  “Ал-Аҳли” – “Ал-Холдия” жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарлиси, ушбу учрашувларнинг иккисида ҳам ҳисоб очилмади ва жамоалар бир хил тарзда бир очкони қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати, “C” гуруҳидаги баҳсларда “Моҳун Баган” ўз майдонида “Аҳал” клубига 1:0 ҳисобида икмониятни бой бериб қўйди, “Ал-Ҳусайн” ушбу ҳисобда “Сепаҳон”ни доғда қолдирди. Ғалабага эришган жамоалар 3 очкога эга бўлган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланиб олди.

Турнирнинг “D” гуруҳида “Ан-Наср” илк турда “Истиқлол”ни 5:0 ҳисобида енгди. “Гоа” эса “Аз-Завра”га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Натижада “Ан-Наср” ва “Аз-Завра” 3 очко билан гуруҳ етакчилигини қўлга олди. “Гоа” ва “Истиқлол” эса 3-4 ўринда қолди.

Энди Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг иккинчи тури 30 сентябрь куни старт олади ва 2 октябрь кунига қадар давом этади.  

Унда қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:

"A": “Ал-Виҳдат” – “Ал-Васл”, “Истиқлол” – “Ал-Муҳаррақ”;

“B”: “Андижон” – “Ал-Аҳли”, “Ал-Холдия” – “Аркадағ” ;

“C”: “Аҳал” – “Ал-Ҳусайн”, “Сепаҳон” – “Моҳун Баган” ;  

“D”: “Аз-Завра”  – “Ан-Наср”, “Истиқлол” – “Гоа”.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОЧЛ-2: Ғарбий минтақада биринчи тур якунланди