Жамият ривожи идора ва ташкилотларнинг “Очиқлик индекси” талабларини қай даражада бажаришига ҳам боғлиқ. Зеро, очиқлик бор жойда коррупция барҳам топади, очиқлик бор жойда соғлом рақобат қарор топади.

Вазирликлар ва бошқа ташкилотларда очиқлик қандай таъминланаётгани махсус “Очиқлик индекси” асосида баҳолаб борилмоқда. Бунда 84 баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 индикатор асосида баҳо қўйиб борилади.  

Самарадорлик кўрсаткичлари 71 баллдан 100 баллгача тўплаганлар - “яшил”, 55 баллдан 71 баллгача бўлганлар - “сариқ” ва 55 баллдан паст кўрсаткич қайд этганлар - “қизил” тоифаларга киритилади.  

2022 йил якуни бўйича баҳолашда 86 вазирлик, идора ва муассасалар қамраб олинган бўлиб, улардан 21 таси  вазирлик, 14 таси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, 32 таси давлат иштирокидаги ташкилотлар ҳамда 19 таси қўмита ва агентликлардир.  

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг йиғилишида шу ҳақда гап борди.  

Мажлисда электрон “Open.index” платформаси тақдимоти ўтказилди. Платформа орқали баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда кенг жамоатчиликка соҳадаги амалга оширилган ишларнинг самарадорлик ва натижадорлик кўрсаткичларини мазкур платформа орқали реал вақт режимида кузатиш имконияти яратилди.  

Тадбирда очиқликни таъминлаш фаолиятини баҳолашда бевосита иштирок этган давлат органларининг ҳар бир баҳолаш индикатори бўйича ҳисоботи эшитилиб, 2022 йил учун “Очиқлик индекси” бўйича комиссиянинг якуний қарори қабул қилинди.  

“Очиқлик индекси”ни баҳолашда умумий 86 вазирлик, идора ва муассасалар қамраб олинган бўлиб, унинг натижасига кўра, 15 та давлат органининг очиқликни таъминлаш фаолияти “яшил”(71-100 балл), 44 таси “сариқ”(55-71 балл) ва 27 таси “қизил” (55 баллдан паст) самарадорлик кўрсаткичлари билан баҳоланган.  

Энг юқори самарадорлик кўрсаткичлари Статистика агентлиги (89 балл), Божхона қўмитаси (88 балл), Тошкент вилоят ҳокимлиги (83 балл), Хоразм вилоят ҳокимлиги (79 балл) ва “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти (79 балл) томонидан қайд этилган.  

Шу ўринда кимлар “қизил” самарадорлик кўрсаткичи рўйхатига тушди, деган ҳақли савол туғилади. Бу рўйхатнинг энг пастидан МТРК, “Йўлқурилиш”, “Қишлоқхўжаликинвест” каби ташкилотлар жой олган.    

Мажлисда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва олдини олиш борасида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилинди.  

Тадбир якунида очиқликни таъминлашда энг юқори самарадорлик кўрсатган давлат органларининг очиқликни таъминлашга масъул ходимлари ҳамда соҳани ёритишда алоҳида фаоллик кўрсатган журналистлардан бир гуруҳи ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.  

Норгул Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқликни таъминламаган ташкилотлар “қизил” рўйхатга тушди – Улар қайси ташкилотлар?