Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмиталарининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда мутасадди идора ва вазирликларнинг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури ва бошқа давлат дастурларида белгиланган вазифа ва ишларнинг бажарилиши тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.

– Президентимиз томонидан илгари сурилган “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларини ҳаётга татбиқ этиш доирасида уй-жойларни таъмирлаш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, ичимлик суви ва электр энергияси тармоқлари, маҳаллий ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди, – деди Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси ўринбосари Дурбек Аҳмедов. – Нафақат кўчалар инфратузилма ҳолатини яхшилаш, балки у ерда яшовчи аҳолининг даромади кўпайиши, ижтимоий объектлар тўлиқ ишлаши учун ҳам шарт-шароитлар яратилмоқда. Айниқса, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилган юртдошларимизни иш билан таъминлаш орқали уларни ушбу рўйхатдан чиқариш вазифалари амалга ошириляпти.  

Йиғилишда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Абдураҳим Муҳитдинов дастурлар ижроси юзасидан прокуратура органлари томонидан амалга оширилган назорат тадбирларида аниқланган ҳолатлар юзасидан маълумот берди:  

– “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ўн мингдан ортиқ объектлар Бош прокуратура томонидан ташкил этилган электрон дастурга киритилиб, назорат ўрнатилган. Объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертиза ва тендер савдоларини ўтказиш, ажратилган маблағларни мақсадли йўналтириш, шунингдек, объектларни ўз вақтида топшириш борасида муаммолар мавжуд. Хусусан, дастурлар доирасидаги айрим объектлар ўз вақтида топширилмаган, айримларига маҳаллий бюджетдан ажратилиши лозим бўлган маблағлар ўз вақтида ажратилмаган. Айрим жойларда эса объектлар қурилиши учун ер ажратилмаган. Масалан, Зангиота ва Тошкент туманларида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилиши учун ер ажратилмаган. Бир қанча лойиҳалар бўйича нотўғри ёки ортиқча ҳисобланган маблағлар аниқланиб, бюджетга қайтарилди. Дастурлар ижросига масъулиятсиз ёндашган 656 нафар мансабдорга огоҳлантириш, 362 нафарига интизомий ва маъмурий, 28 нафарига жиноий жавобгарлик белгиланган, – деди прокуратура вакили.  

Шунингдек, эшитувда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Жалол Арашов объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг ҳолати ва сифати борасида ахборот берди.  

Муҳокамаларда депутатлар дастурлар доирасида режалаштирилган қурилиш, ободонлаштириш ва бошқа ишлар учун ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали сарфланиши борасида мавжуд муаммо ва камчиликларга эътибор қаратди. Дастурларга киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ҳамда тендер савдолари “Бюджет назорати” электрон дастури орқали назорат қилиб борилиши ҳолатига тўхталиб ўтилди.  

Шунингдек, халқ вакиллари жойлардаги учрашувларда ушбу дастурлар ижросини мунтазам ўрганиб бориш зарурлигини билдирди. Айниқса, мактаб, боғча, тиббиёт муассасаси каби ижтимоий объектлар қурилишида сифатли қурилиш маҳсулотлари ишлатилиши лозимлиги, буни назорат қилиш зарурлиги айтилди.  

Савол-жавоблардан сўнг мазкур дастурлар ижроси юзасидан самарали парламент назоратини олиб боришга келишиб олинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА  

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси қай даражада таъминланмоқда?