Сирдарё вилояти Гулистон туманида “ОАВнинг туман ҳаётидаги ўрни” мавзусида матбуот анжумани уюштирилди.Тадбир Сирдарё вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси вилоят бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Анжуманда оммавий ахборот воситаларининг туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни, жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли муаммолари ва уларни ечишдаги ОАВнинг воситачилик роли ҳақида атрофлича сўз юритилди. Шу билан бирга, жамиятда ахборотга бўлган очиқликни таъминлаш, журналистлар учун яратилаётган имкониятлар, ёшларнинг ОАВ соҳасидаги иштироки ва медиа саводхонлик масалалари муҳокама қилинди.

Тадбирда Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев сўзга чиқиб, туманнинг тарихи, жумладан, Мирзачўлни ўзлаштириш даврларида ОАВнинг, хусусан, “Гулистон ҳаёти” газетасининг ўрни беқиёс бўлганини таъкидлади. Шунингдек, газетанинг 95 йиллик тарихий йўли ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Аввало, 1930 йилда “Колхоз меҳнати”, кейинчалик турли номлар остида, ҳозир эса “Гулистон ҳаёти” номи билан фаолият юритиб келаётган мазкур нашр туманнинг маданий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётида муҳим ўрин тутади.

Газета бош муҳаррири, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Баҳринисо Норжигитова таҳририятнинг сўнгги йиллардаги фаолияти, қўлга киритилган муваффақиятлар ва амалга оширилган ижтимоий лойиҳалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Жумладан, “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ замон талаби” лойиҳаси доирасида олинган 180 миллион сўм миқдоридаги грант маблағи ҳисобидан мактаб, боғча ва маҳаллаларга китоб жавонлари, мебель ва китоблар етказилгани қайд этилди.

Анжуман якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ОАВ ва давлат органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, жойлардаги долзарб муаммоларни тезкор ва холис ёритиш масалалари бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Матбуот анжумани доирасида Гулистон туманидаги қатор фаол тадбиркор ва фуқароларнинг ҳаёти билан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ҳам ташкил этилди.

Биринчилардан бўлиб журналистлар “Aleona Textil” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди. Корхона раҳбариятининг сўзларига кўра, икки йил аввал 3 минг долларлик сармоя ва 9 дона тикув машинаси билан иш бошлаган, ҳозир 70 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган, 2,5 миллиард сўмлик маҳсулот экспорт қилган корхонага айланган. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришдан тушган даромад ҳисобидан ўз ер майдонида янги бинолар қуриш ишларини олиб бормоқда.

Кейинги манзил Дўстлик маҳалласида жойлашган “Намунали томорқачи” кўкрак нишони соҳиби Абдулҳаким Тўраевнинг хонадони бўлди. Ушбу оила узоқ йиллардан буён иссиқхона ва томорқачилик билан шуғулланиб, йилига бир нечта ҳосил етиштириб, даромад олиб келмоқда. 6 сотихли иссиқхонасига декабрь ойида экилган редиска ҳосили ҳисобидан 20 миллион сўмга яқин даромад қилганини таъкидлади.

[gallery-22760]

“Гулистон ҳаёти” газетаси таҳририятига ташриф чоғида меҳнат фидойилари, марҳум журналистлар ёдга олинди, таҳририятнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида самимий мулоқот ўтказилди.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур анжуман ва пресс-тур Гулистон туманидаги ижтимоий жараёнларни кенг жамоатчиликка етказишда ОАВнинг роли катта эканини яна бир бор кўрсатди.  

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ – жамият кўзгуси