Манхэттен марказидаги офис биносида содир бўлган отишмада тўрт киши, жумладан, Нью-Йорк полицияси ходими ҳам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Arab News” нашри ёзиб чиқди.

Кузатув камерасидан олинган тасвирларга кўра, душанба куни кечқурун бир номаълум шахс M-4 милтиғи билан “BMW” автомобилидан чиқиб, бино томон юрган.

Полиция комиссари Жессика Тиш матбуот анжуманида маълум қилишича, қотил яширинишга уринган аёлни нишонга олишдан аввал Нью-Йорк полицияси зобитига қарата ўқ узган. 

Терговчилар 27 ёшли Лас-Вегаслик ушбу шахсни қотил сифатида баҳолади. Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум, аммо гумон қилинувчининг руҳий саломатлигида муаммолар бўлгани айтилмоқда.

– Офицерлар унинг машинасидан милтиқ қутиси, револьвер ва ўқ-дориларни топишди, -деди Тиш.

Қурбонлардан бири 36 ёшли Дидарул Ислом Нью-Йорк полициясида 3 ярим йил ишлаган. У Бангладешдан келган муҳожир эди. Икки фарзанднинг отаси бўлган полиция зобити бинонинг лобби қисмида хавфсизлик вазифасини бажараётган бўлган, унинг рафиқаси эса учинчи “мехмон”ни тез орада дунёга келтириши керак эди.

Бошқа қурбонларнинг ва аҳволи оғирлигича қолаётган кишиларнинг исмлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Ҳодиса “345 Park Avenue” манзилидаги кўп қаватли бинода юз берди.

М. Пирматова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нью-Йорк марказида отишма: 4 киши ҳалок бўлди