Нукусда халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилган нуронийлар билан учрашув ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан юртимизда нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни маънавий ва моддий рағбатлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.

Таъкидланганидек, халқимиз азалдан кексаларнинг бой ҳаётий тажрибасини ўрганиш, маслаҳат ва насиҳатларига қулоқ тутиш, уларга доимо ҳурмат кўрсатиш, эъзозлашни юксак қадрият санаган. Албатта, нуронийларнинг юртимизни янада ривожлантириш, аҳолининг бахтли ва фаровон ҳаётини таъминлаш, кўп миллатли халқимизнинг ҳамжиҳатлигини асраш, ёшларимизни она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари юксак қадрланади.

Президентимизнинг махсус қарори билан таъсис этилган "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони юртимизда барча соҳаларда узоқ йиллар давомида фидокорона меҳнат қилган юртдошларимизга ҳар йили бериб келинмоқда. Қолаверса, ўз ҳаётини оила мустаҳкамлигини сақлашга, фарзандларимизни жамият олдидаги масъулият, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга бағишлаган, жамиятимизда ҳурмат топган оналар ушбу мукофотга муносиб деб топилмоқда. Бу давлатимиз раҳбарининг юртимиздаги нуронийларга бўлган доимий эътиборининг яна бир ифодасидир.

Албатта, бу мукофотлар, ўз навбатида, нуронийларга жамиятимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда, ёшларни турли ёт ғоя ва иллатлардан асрашда, уларни юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашда, миллатлараро тотувликни, қолаверса, оилалардаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда, барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиш учун куч-ғайрат бағишлайди.

Тадбирда бир гуруҳ нуронийларга “Меҳнат фахрийси”, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарори билан “Ардоқли нуроний”, “Ибратли аёл” ҳамда “Ватан фидойиси” кўкрак нишонлари топширилди.

Учрашув санъат ва маданият ходимлари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.

Тадбирда “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев ҳам қатнашди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийларга кўкрак нишонлари топширилди