Сирдарё вилоятида ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парвариш хизматини кўрсатадиган “Нурли хонадон”лар сони яна биттага кўпайди.

Навбатдаги шундай марказ Мирзаобод туманида ташкил этилди. Марказда 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга тажрибали мутахассислар томонидан таълим-тарбия, ижтимоий мослашув кўникмалари, реабилитация ва ижтимоий фаолликни оширишга қаратилган машғулотлар ўтилади.

Мазкур ташаббус психолог Хуршида Абдуғаффорова томонидан амалга оширилди. У ўз хонадонини марказ сифатида фаолият юритиши учун мослаштириб, ўқув хоналари, болалар учун ўйин бурчаклари ва дам олиш жойларини ташкил этди.

– Энг муҳими ногиронлиги бўлган болалар доимий эътибор ва меҳрга муҳтож. Шуни инобатга олган ҳолда хонадонимни “Нурли хонадон”га айлантирдим. Буни ўзим учун инсоний бурч ва келажак олдидаги масъулият деб биламан, – деди Ҳ. Абдуғаффорова.

Марказда машғулотлар нутқни ривожлантириш, ижтимоий мослашув, майда моторика ва ижодий фаолликни оширишга қаратилган бўлиб, улар тажрибали педагоглар томонидан индивидуал тарзда олиб борилади. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси маълумотига кўра, ҳозирги кунда фаолият юритаётган саккизта “Нурли хонадон”да жами 73 нафар ногиронлиги бўлган бола қамраб олинган. Улардан 35 нафари “Камбағал оилалар реестри”даги оилалар фарзандларидир.

– Ушбу хизмат тури ота-оналарга фарзандини ишончли қўлларга топширган ҳолда меҳнат фаолиятини давом эттириш, оилавий даромадни ошириш имконини беради, — деди агентликнинг вилоят бошқармаси бош мутахассиси Наргиза Жўраева.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нурли хонадон”лар сони яна биттага кўпайди