ФОТОРЕПОРТАЖ

Мудофаа вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамкорлигида ўтказилаётган “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақалари ёшларнинг ҳарбий билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларни жисмонан чиниқтириш, энг асосийси, юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда самарали омил бўлиб хизмат қилмоқда.  

[gallery-23938]

Термиз шаҳридаги ҳарбий қисмда ушбу мусобақанинг Сурхондарё вилоят босқичи ўтказилди. Унда 18-22 ёш тоифасида туман ва маҳалла босқичларидан сараланган 15 жамоа 6 та асосий шарт бўйича баҳсларга киришиб, юқори спорт ва ҳарбий тайёргарлик даражасини намойиш этди.  

Иштирокчиларнинг маҳорати турникда тортилиш, орқада ётган ҳолда танани кўтариш, қўл гранатасини узоқликка улоқтириш, қисқа ва узоқ масофага югуриш, АК-74 автоматини қисмларга ажратиб-йиғиш, саф тортиш ҳамда мерганлик шартлари асосида баҳоланди.

Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида Сариосиё тумани “Нурбулоқ” маҳалла жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, навбатдаги босқичга йўлланма олди.  Музработ тумани “Чегарачи” маҳалла жамоаси ва Термиз шаҳридаги “Наврўз” маҳалла жамоасига иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

Якунида барча ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА 

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Нурбулоқ” жамоаси танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди