Миллий гвардия Тошкент вилоят бошқармасининг мажлислар залида фахрийлар кенгаши, ёшлар етакчилари, хизмат давомида юқори натижаларга эришган ҳарбий хизматчилар ҳамда Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар иштирокида "Дунёдаги энг кучли жангчи бу ўзбек жангчиси" шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда ёшлар қалбида қадимий тарихимиз ва маданиятимизга ҳурмат руҳини кучайтириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни ошириш, жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга миллий манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашиш, улуғ аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, бугунги кунда ўқувчи-ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз борди.

Фикр-мулоҳазаларга бой кечган учрашув жараёнида ўқувчи-ёшлар учун махсус вазифаларни бажарувчи отряд шахсий таркибининг кўргазмали қўл жанги чиқишлари намойиш этилди.

Ўқувчи-ёшлар ҳарбий техникалар ва қурол-аслаҳалар, тоғ тайёргарлиги анжомлари, ҳарбий хизматчиларнинг таъминоти, ҳарбий алоқа воситалари ҳамда тиббий анжомлар билан танишди.

Ҳилола Абрайқулова,
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ахборот хизмати мутахассиси. ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонда ҳарбий ватанпарварлик тадбири