Санобар УЛЛИЕВА мустақил изланувчи Урганч давлат университети Урганч, Ўзбекистон ullievasanobar@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада Ўткир Ҳошимовнинг “Нур борки, соя бор” романидаги бадиий матн оҳангдорлиги, ички ҳаяжон, хурсанд бўлиш, хафа бўлиш, розилик, таажжуб, ялиниш, ҳайратланиш, киноя, пичинг, кесатик, олқиш, сўроқ, таъкид, қониқмаслик, норозилик, тилак-истак, қуллаб-қувватлаш каби ҳолатларни тасвирлашда қўлланган фонетик воситалар ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, роман персонажларининг руҳий ҳолатларини ифодалаш учун ишлатилган ассонанс, геминация ҳодисалари, ундош товушларнинг такрорига асосланган аллитерация ҳодисалари таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар: фонетик воситалар, геминация, ассонанс, унли товушлар, ундош товушлар, баддиий матн, образ, аллитерация.