ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фаол аъзоси, Нукус шаҳридаги “Qorazbek Ata Stroy” МЧЖ раҳбари Азимбой Сидиқов бизнес вакиллари учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёш тадбиркорлардан. 

[gallery-21370]

– Фаолиятимизни 2011 йилда бошлаганмиз, - дейди Азимбой Сидиқов. –  Туркия технологияси асосида 40 дан зиёд турда акрил типидаги замонавий ванналар ишлаб чиқараяпмиз.  Ҳозирда корхонамизда 12 нафар киши доимий иш билан банд. Келажакда корхонамиз фаолиятини кенгайтириб, “AsiaLuxBaths” бренди остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларимизни қўшни республикаларга экспорт қилишни режалаштирганмиз.

Аҳамиятлиси, Савдо-саноат палатасининг тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаши асосида тадбиркор 2024 йилнинг декабрь ойида Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрида ташкил этилган “Made in Uzbekistan” савдо ярмаркасида ўз маҳсулотлари билан фаол қатнашди. Натижада, қозоғистонлик йирик тадбиркорлар ишбилармоннинг маҳсулотларига катта қизиқиш билдирди. Ҳозирда бу борада ҳамкорлик шартномалари тузилмоқда.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА

Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукуслик ёш тадбиркор