Нукусда спорт акробатикаси бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Жорий йилнинг 10–14 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида спорт акробатикаси бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мусобақа ёш спортчиларнинг маҳоратини синовдан ўтказиш, уларнинг жисмоний тайёргарлиги ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этишда муҳим аҳамият касб этди.
Қизғин ва муросасиз курашлар остида кечган мусобақада иштирокчилар ўз маҳорати, куч-ғайрати ва жамоавий уйғунлигини намоён этди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.


Таъкидлаш жоизки, спорт акробатикаси нафақат жисмоний куч ва чаққонликни, балки мувозанат, ишонч ва жамоада ҳамжиҳатликни талаб этадиган спорт туридир. Бундай мусобақалар ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларни соғлом ва баркамол авлод бўлиб камол топишига хизмат қилади.
Н.Раҳмонова, ЎзА.