«Эл-юрт умиди» жамғармасининг жорий йилдаги биринчи стипендияси учун танлов бошланди.

Танловда иштирок этиш учун 780 нафардан зиёд номзод тавсия этилган. Шу жумладан, тест синовларидан муваффақиятли ўтган ҳамда белгиланган муддатда ўзининг академик салоҳиятини тасдиқловчи амалдаги халқаро сертификатларни тақдим этган номзодлар ҳам танловда иштирок этади. 

Мазкур жараёнда иштирокчиларнинг мустақил фикрлаш қобилияти, ижтимоий тараққиётга эришган жамият ғояларини англаб етиш даражаси ҳамда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнларга доир назарий тайёргарлиги, юксак маънавий-маърифий савияси баҳоланади.

Ҳар бир номзод давлат бошқаруви тизими мутахассислари, академик ва эксперт ҳамжамияти ҳамда фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан ташкил топган комиссия билан индивидуал суҳбатдан ўтади.

Номзодларнинг Ватанга, танлаган касбига садоқати, маънавий-ахлоқий тафаккури, соғлом дунёқараши, миллий ва умуминсоний қадриятларни англаб етгани, шунингдек, хорижда таълим олишдан кўзлаган мақсади ҳамда ўқишни тугатгач олинган билим ва малакаларини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари, танлаган мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари давлат тилида ўтказиладиган суҳбат орқали аниқланади ва баҳоланади.

Номзоднинг ўқишни тугатганидан кейинги режалари, билим ва тажрибаларини Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари ҳақидаги мотивацион эссеси (ёзма иши) инобатга олинади.

Суҳбатни реал вақт режимида кузатиб бориш учун ситуацион марказ ташкил этилди. Онлайн трансляция ва рақамли назорат тизимлари орқали жараёнларнинг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланган.

Шунингдек, ушбу босқичда тенг иштирокни таъминлаш мақсадида «Эл-юрт умиди» жамғармаси томонидан номзодлар учун зарур шароит ва енгилликлар яратилган.

Хусусан, иш ёки ўқиш туфайли хорижда бўлиб турган номзодларга суҳбатдан онлайн тарзда ўтиш имконияти берилган. Суҳбат санаси ва олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бир кунга тўғри келган тақдирда, абитуриентларнинг мурожаатларига кўра суҳбатни бошқа кунга кўчиришга рухсат берилади. 

Бундай чоралар ҳар бир номзоднинг суҳбатда ўзини тўлиқ намоён этиши, техник ёки вақт билан боғлиқ сабаблар туфайли ўз имкониятини бой бермаслигини таъминлашга қаратилган.

Тасдиқланган жадвал асосида суҳбатлар 28 июлга қадар давом этади.

Айтиб ўтиш керакки, жамғарма томонидан 2021 - 2025 йиллар давомида қарийб 1,3 минг нафар стипендиат турли таълим дастурлари бўйича дунёнинг нуфузли университетларига таҳсил олиш учун юборилган. Улардан 740 нафари ҳозирда ўқишини давом эттирмоқда. Стипендиатлар орасида хотин-қизлар улуши 35 фоизни ташкил этади.

Жамғарма томонидан 2025 - 2026 ўқув йили учун нуфузли хорижий университетларда таълим олиш учун бакалавриат таълим дастурлари учун 130 та, магистратура учун 220 та, докторантура учун 100 та ўринга стипендиялар ажратилиши режалаштирилган. 

Номзодларнинг ҳужжатлари 2025 йил 3 июндан 16 июнга қадар барча учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн платформа орқали 24/7 режимида қабул қилинди. Жами 8 мингдан ортиқ аризалар келиб тушган.

Н.Абдураимова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуфузли хорижий университетларда таълим олишни истаганлар танловдан ўтмоқда