Истеъмолчи сифатида ижтимоий эҳтиёжларингиз учун нимаики харид қилманг, биринчи навбатда унинг созлигига, савдо дўкони берадиган кафолатга эътибор қилган маъқул. Бу эса эртага маҳсулотингиз носоз чиқса, ўз ҳуқуқларингизни талаб қилишингизда қўл келади.

Қашқадарё вилояти Касби туманида яшовчи фуқаро Баҳром Эшмуродов (исм ўзгартирилган) билан шундай ҳолат юз берди. 

У туман марказида жойлашган савдо мажмуаларидан биридан 13 миллион 400 минг сўм нақд пул эвазига электроскутер сотиб олади. Орадан бир неча кун ўтиб, электроскутер носоз ҳолда эканлиги ойдинлашади. Бундан норози бўлган Б.Эшмуродов савдо мажмуа раҳбарига мурожаат қилганида эса сотувчи уни эшитишни ҳам истамайди. 

Чорасиз қолган фуқаро Касби тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилади. Жамият аъзолари аралашгач эса вазият фуқаронинг фойдасига ҳал бўлди. Савдо мажмуаси раҳбариятига “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари тушунтирилди ва қиймати 13 миллион 400 минг сўм бўлган носоз электроскутер яроқлисига алмаштириб берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Носоз электроскутер яроқлисига алмаштириб берилди