Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июль кунги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳамда улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг рақобатни чекловчи қарорлар қабул қилишига ва шундай ҳаракатларни амалга оширишига йўл қўймаслик белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг рақобатга таъсирини баҳолаб бориш вазифаси юклатилган. Бунда асосан республикадаги ижро этувчи ҳокимият ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва уларнинг лойиҳалари, улар томонидан чиқарилган фармойишлар, баённомалар ҳамда чиқиш хатлари ўрганилади.

– Ўтган йил давомида 16 та туман ва 1 та шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинган қарорлар, фармойишлар, баённомалар ва чиқиш хатлари хатловдан ўтказилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Алишер Аминов. – Ўтказилган хатлов давомида жами 22 минг 739 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, 3 минг 410 та қарор, 2 минг 85 та буйруқ, 3 минг 18 та баённома ва14 минг 226 та чиқиш хати ўрганилди. Шундан ҳужжатларда қонунчилик талабларига зид 116 та ҳолат аниқланди. Улардан 111 таси юзасидан ҳужжатларда Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талаблари бузилиши ҳолатини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик ҳақида тақдимнома киритилди.

Бундан ташқари, иш режасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан қабул қилинган 235 та буйруқ, 137 та баённома ва 4 минг 36 та чиқиш хати хатловдан ўтказилиб, қонунчилик талабларига зид 5 та ҳолат аниқланди. Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларининг бузилиш ҳолатларини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик ҳақида тақдимномалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикасидаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва уларнинг лойиҳалари, улар томонидан чиқарилган фармойишлар, баённомалар ҳамда чиқиш хатларини ўрганиш ишларини олиб бориш учун режа-жадвали ишлаб чиқилди. Қўмитанинг 2025 йил 1-ярим йиллик иш режасига ҳамда режа-жадвалига мувофиқ жорий йилнинг январь-март ойлари давомида Амударё, Беруний ва Тўрткўл туманлари ҳокимликлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсири ўрганиб чиқилди. Ўтказилган хатлов давомида жами 4  минг 704 та ҳужжат, шу жумладан, 409 та қарор, 251 та фармойиш, 381 та баённома ва 3 603 та чиқиш хати ўрганилди. Шундан ҳужжатларда қонунчилик талабларига зид 48 та ҳолат аниқланди. Қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйган туман ҳокимликларига уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида тегишли тақдимномалар киритилди.

Бугунги кунда қўмита томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсирини ўрганиб чиқиш ишлари мунтазам равишда давом этиб келмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси назоратда