ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туман ҳокимлиги томонидан шакллантирилган ишчи гуруҳ Истиқлол маҳалласида ипак қурти парвариши ҳолатини ўрганди.
Жорий мавсумда туман бўйича 3970 қути ипак қурти парваришланмоқда. Айни пайтда уларни озуқалантиришга эътибор кучайган. Бунда сийраклатиб боқиш, хона ҳароратини белгиланган меъёрда ушлаб туриш, қўшимча сўкичаклар тайёрлаб бориш муҳим ҳисобланади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керак, туманда 2025 йил пилла ҳосилини етиштириш учун 134 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилиб, 3970 қути ипак қурти уруғлари пиллакорлар хонадонларида боқилмоқда.
[gallery-22926]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА