ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Норин тумани аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқчиликни йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда Юқори Чўжа, Учтепа, Сойбўйи, Чангитма, Хўжақўрғонча маҳаллаларидаги хонадонларда форель балиқларини парваришлаш оммалашиб бормоқда. 

“Норинкапа” массиви ҳудудидаги 2,2 гектар ер майдонида ташкил этилган кластер Президентимизнинг жорий йил сентябрь ойида Наманганга ташрифидан сўнг фаолиятини янги босқичга кўтарди. Тадбиркор аҳоли хонадонларига яқин ҳудудларда интенсив усулда балиқ етиштириш ҳамда кооперация усулида “хонадон – кооперация – кластер” занжирини яратиб, балиқ етиштирувчи оилалар сонини 200 тага етказишни мақсад қилган. 

Лойиҳа қиймати 3 миллион АҚШ долларини ташкил этган корхона икки гектардан зиёд ҳудудда барпо этилган. Суперинтенсив усулдаги 76 та инновацион ҳовузнинг айни пайтда 40 таси ишга туширилди. Корхона йилига 2 минг тонна балиқ етиштириб, 5 миллион АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилишни мўлжалланган. 

– Фосфор, омега-3 ва омега-6 каби ёғ кислоталарига бой форель балиқларининг кундалик таомномада бўлиши инсонда хотира сусайиши, юрак-қон томир ва асаб касалликларининг олдини олади, - дейди тадбиркор Азизбек Даминов. – Бугун нафақат юртимизда балки хорижда ҳам балиқнинг ушбу камёб турига эҳтиёж катта. Ҳудудимизнинг имкониятлари эса балиқ етиштириш борасидаги ишларимизга кенг йўл очмоқда. Кўплаб оилаларга балиқ парваришлаш технологиясини ўргатдик. 

Тадбиркорнинг айтишича, балиқ личинкалари ўзимизда етиштирилади, озуқаси эса Германия ҳамда Эрон давлатларидан келтирилади. Балиқ етиштириш агротехникаси шундаки, озуқа вақтида берилиб, ҳовузлар доим покиза сақланиши ҳамда сув тинимсиз айланиб туриши керак. Туманда ер ости сувларининг ер юзасига яқинлиги сабабли захланиш даражаси юқори. Бунинг бартараф этишнинг самарали усули тик қудуқлардан фойдаланишдир. Мелеоратив қудуқ суви эса форель етиштириш учун айни муддаодир. Мутахассислар фикрича, ҳар бир тик қудуқда йилига 13 тоннадан 20 тоннагача балиқ етиштириш мумкин. Афзаллиги – ҳосилдорликнинг юқорилигида. Жаҳон бозорида ҳам форель балиғига бўлган талаб ортган.

[gallery-26194]

Бугунги кунда Хўжақўрғонча маҳалласидаги 25 та хонадон кластер билан кооперация қилиб, ҳар бири йилига 150 миллион сўмгача даромад кўраяпти. Туманда балиқчилик ривожлангани самараси корхона ёнида замонавий ресторан ҳам барпо этилди. Унда балиқдан турли хил таомлар тайёрланади. Бу эса эко ва гастрономик туризм ривожига ҳам хизмат қилади. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норинда балиқчилик ривожланмоқда