Қарор ва ижро

Мамлакатимизда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилиш ҳамда миллий қадриятларимизни кенг намоён этишга алоҳида эътибор қаратилган. Бу борада “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида ҳам қайд этилди.  

Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 25 декабрдаги “Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва тарғиб қилишни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ҳам номоддий маданий меросни доимий равишда ўрганишни йўлга қўйиш мақсадида республика ва халқаро миқёсда этнофольклор экспедициялари ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш, фундаментал ва мақсадли грантлар ажратилишини таъминлаш белгиланган.  

Тошкент вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туман-шаҳарларда ўрганишлар натижасида 85 нафар номоддий маданий мерос сақловчи ва ҳунармандлар аниқланди. Жорий йилнинг июнь ойида Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан жойларда номоддий маданий меросни илмий ўрганиш бўйича маҳаллий экспедиция ташкил этилди.  

Юқори Чирчиқ туманида ҳам миллий маданиятимиз, урф-одатларимизни тарғиб қилишга ҳаракат қилаётган ҳунармандлар кўплаб топилади. Улардан бири Жасур Холмуҳаммедов оиласи бўлиб, кўп йиллардан буён каштачилик йўналишда иш олиб бормоқда. Жорий йил май ойида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” номли кўрик-танловнинг вилоят босқичида фаол иштирок этган бу оила вакилларининг саъй-ҳаракатлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Уларга юртимиз тарихида илк бор таъсис этилган “Ибратли оила” кўкрак нишони топширилди.  

– Шу пайтгача бадиий каштачиликда тайёрлаган маҳсулотларимизга нафақат вилоятимизда, балки хориж давлатларида ҳам қизиқиш катта бўлмоқда, – дейди оилавий тадбиркор Ж.Холмуҳаммедов. – Ҳозиргача кўплаб халқаро кўргазмаларда вилоятимиз ҳунармандлари номидан қатнашиб, миллий маҳсулотларимизни оммалаштиришга ҳисса қўшиб келмоқдамиз. Муҳими, бу ишларимиз вилоят ва туман ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бадиий каштачилик билан шуғулланишни истаётган ва бу орқали яхши даромад топишни режа қилган хотин-қизлар жуда кўп. Шуни эътиборга олиб, уларни ҳам фаолиятимизга кенг жалб қилишни режалаштирдик.  

Бундан ташқари, Паркент тумани Сўқоқ қишлоғида яшовчи темирчи уста Пазлиддин ота Жўраевни ҳудудда барча яхши танийди. Отахон оилавий ҳунарни давом эттираётган бешинчи авлод вакили бўлиб, 50 йилдан буён темирчилик билан шуғулланади. Ҳозирда уч нафар ўғли билан ясаётган хўжалик маҳсулотлари ички бозорда харидоргирдир.  

Уста боғбон Холтўра Тожибоев эса узумчиликда кўп йиллик тажрибага эга. Оила ўз токзорларидаги узум навларини ҳар 20 йилда алмаштириб, янгилаб туради. Балки шундан бўлса керак, мавсумда узум ҳосили мўл бўлади.  

Олмалиқ шаҳар Маданият бўлимидаги “Навбаҳор” халқ фольклор жамоаси томонидан халқ орасида сақланиб қолинган турли байрамларда намойиш қилинаётган удумлар тўғрисида ҳужжатли фильм суратга олинди.  

Вилоятда номоддий маданий меросга оид манзиллар, халқ орасидаги удумлар билан боғлиқ анъаналар кўплаб топилиши мумкин. Уларни асраш, келажак авлодга сайқалланган тарзда етказиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз бўлмоғи лозим.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номоддий маданий мерос давлат муҳофазасида