Қонун лойиҳасига шарҳ

Яқинда бир қариндошимизнинг номида 50 миллион кредити борлиги маълум бўлиб қолди. Қизиғи, уларнинг ўзи бундан бехабар. Яъни, кредитга эҳтиёжи бўлмагани ва ҳеч қандай кредит олмаганини айтиб қолди...

Афсуски, кейинги вақтларда фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредит маблағларини уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари ортиб бормоқда. 2024 йилнинг 8 ойи давомида 800 дан ортиқ фуқароларга 36 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар уларнинг розилигисиз, хабардорлигисиз расмийлаштирилган. Бу эса “емаган сомсасига пул тўлаган” каби фуқароларнинг зиммасига кредитни қайтариш жавобгарлигини юклайди.

Бу каби ҳолатлар, ўз навбатида, фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда кредит олишдан воз кечиш механизмини жорий этишни тақозо қилмоқда. Шу мақсадда ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоиловдан ушбу қонун лойиҳасида кўзда тутилаётган нормалар ҳақида батафсил маълумот олдик.

Депутатнинг қайд этишича, мазкур қонун лойиҳасида фуқароларнинг розилигисиз кредит расмийлаштиришни тақиқлаш масаласи кўрилмоқда. Бунинг учун реестр юритилиши белгиланмоқда. Ҳар бир фуқаро ўзининг электрон калити орқали “Ягона интерактив давлат хизматлари портали”да ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш орқали бу реестрга ўзини киритиши мумкин. Ушбу реестрга киритилгандан кейин ҳар бир кредит ташкилоти, банк ва микромолия ташкилотлари мазкур реестрдан маълумотларни кўрганидан кейингина кредит расмийлаштириш керак. Агар реестрдан маълумотларни кўрмасдан ёки кўриб била туриб кредит расмийлаштирса, ўша кредит ташкилоти жавобгар бўлади. Бу каби тартиб-қоидалар ушбу қонун лойиҳасида мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XZ9Y5ccMqrA" title="Nomimda kredit bor, lekin oʻzimning xabarim yoʻq..." frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номимда кредит бор, лекин ўзимнинг хабарим йўқ... (+видео)