Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Ушбу қонун билан амалдаги қонунчиликка нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Таъкидланганидек, мазкур ҳужжат нафақат болаларнинг, балки барча ёшдаги фуқароларнинг қўшимча таълим олиш, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга мос равишда таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, қўшимча касбий билим ва кўникмаларни эгаллашларига кўмаклашишга хизмат қилади.

Мажлисда Навоий вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, мазкур ўрганиш қўмита томонидан Сенатнинг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ҳамда халқ депутатлари Навоий вилояти кенгаши билан биргаликда амалга оширилган.

Сўнгги йилларда соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва қамровини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Соҳага ажратилган маблағлар ҳажми 6 карра ортиб, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси янгиланмоқда.

Хусусан, Навоий вилоятида 18-40 ёшдаги аҳолини профилактик кўрикдан ўтказиш бўйича 2025 йил учун режа тасдиқланиб, 369 минг кишини скринингдан ўтказиш назарда тутилган. Жорий йил биринчи ярим йиллиги якуни бўйича 169 мингдан зиёд фуқаро профилактик кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштириш ишлари амалга оширилган. 

Мажлисда Навоий вилоятида Президентимизнинг 2024 йил 22 ноябрдаги “Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати ҳам муҳокама қилинди.

Сенаторлар Навоий вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида коррупциянинг олдини олиш йўналишида ишлар самарали ташкил этилмаганлиги ҳамда аҳолига хизмат кўрсатиш жараёнларида “инсон омили” ҳамон сақланиб қолаётганига эътибор қаратди.

Жумладан, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ва шифохонанинг кириш жойларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чақириқлар, “ишонч телефонлари” жойлаштириш вазифаси белгиланган бўлса-да, ушбу йўналишдаги ишлар қониқарсиз ташкил этилганлиги, “ишонч телефонлари” умуман ишламаслиги таъкидланди.

Бирламчи тиббиёт муассасаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланиш даражаси пастлигича қолаётгани, мавжуд тиббий жиҳозлар ва тиббий техника маънан эскиргани ва бирламчи тиббиёт муассасаларининг моддий-техник ҳолати таъмирталаб ҳолатида эканлиги танқид қилинди.

Сенаторлар масъул вазирлик ва идоралар раҳбарларининг соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотларини эшитди. 

Мажлис якунида кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳаси такомиллаштирилади