Бугунги кунда коррупция – давлатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий барқарорлиги учун энг жиддий таҳдидлардан бирига айланмоқда.

Ушбу иллат давлат бошқарувининг шаффофлигини, фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини, инвестициявий муҳитни ва халқ фаровонлигини кескин издан чиқаради. Шу боис коррупцияга қарши кураш фақат ҳуқуқий чоралар билан чекланиб қолмай, ижтимоий, институционал, маданий ва технологик механизмларни ҳам жалб этишни талаб қилади.

Юртимизда ҳам коррупцияга қарши кураш соҳасида сезиларли натижаларга эришилмоқда, қатор ташаббуслар, ислоҳотлар, институтлар ташкил этилган. Қонунчиликда манфаатлар тўқнашуви, шахсий бойликларни декларациялаш, ахборот ошкоралиги каби тушунчалар жорий этилган ва бу масалаларда ҳуқуқий тартиблар белгиланган.

Коррупцияга қарши курашда давлат органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга бўлса-да, муаммони тўлиқ ҳал қилиш учун етарли бўлмайди. Бу жараёнда жамиятнинг кенг қатламларининг фаол иштироки, жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва мустақил кузатувчиларнинг роли муҳим аҳамият касб этади.

Жамоатчиликнинг иштирок этиши коррупцияга қарши курашни нафақат амалий жиҳатдан мустаҳкамлайди, балки унинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлайди. Нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари жамоат фикрини шакллантириш, коррупция ҳолатларини ошкор қилиш ва уларга қарши жамоатчилик назоратини ташкил этишда мустаҳкам платформа вазифасини ўтайди. Блогерлар ва мустақил кузатувчилар эса ахборот тарқатиш ва ижтимоий мониторингнинг янги каналлари сифатида коррупцияга қарши кураш жараёнини жонлантиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Ана шу омиллар, яъни жамоатчилик назорати ва фаол фуқаролик позициясининг аҳамияти мазкур соҳада институционал ва ҳуқуқий ечимлар ишлаб чиқиш заруратини келтириб чиқарди.

2025 йил 19 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айнан шу эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, фуқаролик жамияти субъектларининг коррупцияга қарши ислоҳотлардаги иштирокига институционал ечимлар таклиф этди ва илмий асосланган ёндашувларни амалга жорий этишни назарда тутди. 

Ушбу қарор коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари ва илмий тадқиқотчиларнинг иштирокини янада кенгайтиришга қаратилган бўлиб, унга мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотлар энди коррупцияга қарши давлат дастурларининг ижросини назорат қилиш, мониторинг ўтказиш ва таҳлил қилишда фаол иштирок этади. Улар учун ҳар йили давлат томонидан 10 миллиард сўм миқдорида махсус грант маблағлари ажратилади. 

Шунингдек, қарорда аҳоли орасида коррупция ҳолатларини ўрганиш, сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилади ва шу мақсадда махсус “Коррупцияга қарши курашиш муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази” ташкил этилиши, жамоатчилик назорати ва фуқаролик жамияти институтларининг иштироки фаол равишда тартибга солиниши белгилаб қўйилган. Қарор орқали давлат ва жамият ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаб, коррупцияга қарши курашда шаффофлик ва жавобгарликни таъминлаш назарда тутилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий йил июль ойида Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Европа Иттифоқи ҳамда БМТ Тараққиёт дастури томонидан фуқаролик жамияти институтлари орасида коррупцияга қарши курашиш ташаббусларини амалга ошириш бўйича кичик грантлар танлови эълон қилиниб, танлов ғолиблари лойиҳаларини молиялаштиришга умумий миқдорда 853 миллион сўм ажратилган. Танловда Республика бўйлаб 13 та ННТ лойиҳалари ғолиб деб топилган ва уларнинг 3 таси Навоий вилоятида фаолият юритувчи ННТлар ҳисобланади.

Жумладан, Навоий вилоят “Ноила” ижтимоий кўмак, ҳуқуқий тарғибот ва мониторинг маркази томонидан ҳар бир ҳудуд ва соҳа кесимида маиший коррупция ҳолатларини келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этишга қаратилган “Навоий тажрибаси”ни яратиш ташаббуси илгари сурилган бўлса, “Сўғдиёна” ёшлар ва аёллар маркази вилоятнинг Учқудуқ, Зарафшон ва Нурота туманларидаги маҳалла ва қишлоқлардан 15 нафар фаолни коррупцияга қарши курашиш қонунчилиги ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқлари бўйича “ошкоралик элчиси” сифатида тайёрлашни мақсад қилган.

“Қақнус” аёллар ва ёшлар маркази ҳамда “Интилиш ва тараққиёт” жамоат бирлашмасининг ижтимоий лойиҳаларида эса вилоятнинг энг чекка ҳудудларида коррупцияга нисбатан муросасизликни кучайтиришга қаратилган муҳим тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўрин олган.

Аммо фақат жамоатчиликнинг иштироки етарли эмас. Уларнинг самарадорлигини таъминлаш учун ҳукумат манфаатдорлиги, ҳақиқий ваколатлар, ҳимоя механизми ва ресурслар ҳам зарур. Бунда фуқаролик жамияти институтлари орасида коалициялар ва тармоқлар ташкил этиш ва улар орқали коррупцияга қарши кураш механизмларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Фуқаролик жамиятининг бу борада самарали фаолият юритиши учун уларни мустаҳкам ҳуқуқий амалий ҳимоя қилиш ҳамда молиявий ресурслар ва институционал имкониятлар яратиб бериш жуда муҳим.

Қарорда айнан шу мақсад устувор йўналиш сифатида белгиланди ва буни амалга ошириш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. 

Дилдора Рўзиева,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази 

Навоий вилоят бўлими етакчи мутахассиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ННТлар коррупцияга қарши курашда муҳим ўринга эга