Фуқаролик жамияти ҳар қандай давлатнинг барқарор ривожланиши учун муҳим омил ҳисобланади. У демократик жамиятнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожланишга ҳисса қўшади, жамиятдаги ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

Ўз навбатида давлат фуқаролик жамиятини ривожланишини таъминлаш учун ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш орқали эркин фаолият юритишини кафолатлаши лозим.

Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида мамлакатимизни модернизация қилиш ва жамиятни демократик янгилаш, адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг роли ва аҳамиятини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Бу каби ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан янада мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПФ-5430-сонли фармони, 2021 йил 3 мартдаги “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5012-сонли қарори ҳамда 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сонли “2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.

Бунинг натижасида сўнгги 7 йил ичида соҳани янада ривожлантириш борасида бир қатор ижобий ўзгаришлар амалиётга татбиқ этилди. Жумладан, Янги таҳрирда тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига қаратилган алоҳида боб киритилди. Мазкур боб орқали нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва эркинликлари бош қомусимиз даражасида мустаҳкамланди. Шунинг билан бирга, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда 2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси қабул қилинди.

Бундан ташқари, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджетидан салмоқли маблағлар ажратилиши тизими йўлга қўйилди. Хусусан, 2017 йилда нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан 12 миллиард сўм миқдорида маблағлар ажратилган бўлса, 2023 йилда 268 млрд 172 миллион сўм ёки 2017 йилга нисбатан 22 баробар кўп маблағ ажратилган.  

ННТлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг долзарблигини ва мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги аҳамиятини  инобатга олган ҳолда 2024 йилда ҳам бу сиёсат давом эттирилди.

Бу каби ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида сўнгги йилларда Республикамизнинг барча ҳудудларида “Дўстлик ва ННТлар уйлари” ҳамда “Coworking” марказлари ташкил этилди ва ННТлар раҳбар кадрларини малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака ошириш курслари ташкил қилиниб, ўтган вақт мобайнида мазкур малака ошириш курсларини 500 нафар ННТ раҳбарлари тамомладилар.

Шунингдек, ўтган вақт мобайнида нодавлат нотижорат ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш божлари ўртача икки баробар пасайтирилди, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш божидан тўлиқ озод этилди. Қайта рўйхатдан ўтиш муддати эса бир ойдан 15 кунга қисқартирилди.

Бу каби чора-тадбирлар натижасида мамлакатимизда эркин ва ҳуқуқий давлат барпо этиш соҳасида давлат ташкилотлари билан бир қаторда фуқаролик жамияти институтларининг ҳам роли ва аҳамияти оширилишига эришилди.

Айни кунларда муҳокамага қўйилган, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси депутатлари ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юқорида таъкидланган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида соҳани янги босқичга олиб чиқишига янада муносиб ҳисса қўшиши шубҳасиздир.

Мисол учун авваллари ННТлар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли, давлат идоралари ва мансабдор шахслари томонидан тўғридан-тўғри ҳеч қандай ҳужжатсиз турли тадбирларга жалб қилиш, асоссиз хат-ҳужжатсиз маълумотлар талаб қилиш ҳолатлари кам бўлса ҳам учраб турарди.

Чунки, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш тақиқланиши белгиланган бўлса-да, ҳозирга қадар ушбу қоидани бузганлик учун жавобгарлик белгиланмаган эди.  

Янги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 1978-“Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш” моддаси “Давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига  қонунга хилоф равишда аралашиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиш, худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган банд билан тўлдирилмоқда.

Бу ўз навбатида нодавлат нотижорат ташкилотларни қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан бирга, унинг жамиятдаги фаолиятини янада қўллаб-қувватлашга мустаҳкам замин яратади.  

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг 17-моддасида жамоатчилик назоратининг натижаларига кўра баённома, хулоса, маълумотнома шаклида ёхуд қонунчиликда назарда тутилган бошқа шаклда тайёрланган якуний ҳужжатда баён этилган ахборот, тавсия ва таклифлар давлат органлари томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилиши ҳамда улар юзасидан қонуний қарорлар қабул қилиниши белгиланган, бироқ ҳозиргача якуний ҳужжатни кўриб чиқишда бир қанча эътиборсизлик ва масъулиятсизлик ҳолатларига дуч келинган.

Янги қонун лойиҳасида 1987-“Жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича тайёрланган якуний ҳужжатни кўриб чиқмаслик” моддаси илгари сурилаётган таклифга кўра, “Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш натижалари бўйича баённома, хулоса, маълумотнома шаклида ёхуд қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклда тайёрланган якуний ҳужжатни белгиланган муддатда кўриб чиқмаслик – мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорида жарима солишга сабаб бўлади” банди билан тўлдирилмоқда.

Мазкур ўзгартириш натижасида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш ва ННТ томонидан ўтказилган жамоатчилик назорати натижаларига оид ҳужжатлар билан ишлашда давлат органлари мансабдорларининг масъулиятини янада оширишга эришилади.

Таклиф этилаётган яна бир муҳим ўзгартиришлардан бири иқтисодиёт соҳасида жиноят содир этган ва судланган шахсларнинг янги қонун лойиҳаси бўйича ННТ оча олмаслиги билан боғлиқ. Сабаби, шу вақтгача ушбу тоифадаги шахсларнинг ННТ очиб, ажратилган грант маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари кузатилган.

Эндиликда, Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 527–II-сонли “Жамоат фондлари тўғрисида”ги қонунининг амалдаги 10-“Фонд муассислари” моддасига “Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ёхуд фирибгарлик жиноятларини содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки олиб ташланмаган шахслар фонд муассислари (муассиси) ёки раҳбар органи аъзолари бўлиши мумкин эмас” деган банд иккинчи қисм сифатида киритилиб, амалдаги иккинчи қисм учинчи қисмга ўзгартирилмоқда.

Мазкур янгилик баъзи салбий қарашларни ўзгартириб, ННТларнинг ижобий имижини шаклланишига хизмат қилади.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги ПҚ-5012-сон қарори билан нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаларини ҳисобга қўйиш тартибини бекор қилиш нормаси белгиланган бўлиб, амалда “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 239-“Нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятни амалга ошириш тартибини бузиши” моддасида давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолиятни амалга ошириш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлар эди.  

Тавсия этилаётган таклифга кўра, ушбу жарима турининг базавий ҳисоблаш миқдорини ўн бараваридан йигирма беш бараваригача камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Бу ўзгартириш ҳар бир янги ташкил этиладиган нодавлат нотижорат ташкилот раҳбар ва таъсисчиларининг белгиланган қонун ва қоидаларга амал қилишини таъминлаши билан бирга уларга моддий енгиллик имкониятини ҳам яратмоқда.

Қонунчиликка киритилаётган мазкур ўзгартиришлар нодавлат нотижорат ташкилотларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолият эркинлиги кафолатларини таъминлаш, жамоатчилик назоратининг таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга ҳамда кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал этиш учун фуқаролик жамияти институтларини фаол жалб этишга хизмат қилади.

Шерали Мамадецоев,

Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг

Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ННТлар фаолияти эркинлиги ва кафолатларининг янги тартиби – Қонун лойиҳасига шарҳ