Коррупцияга йўл қўймаслик, манфаатлар тўқнашувига сабаб бўлувчи ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш ва хизматда ошкораликни таъминлаш давлат идораларига бўлган ишончни мустаҳкамлайди. Шу сабаб, профилактик чора-тадбирларни доимий равишда ташкил этиш, ходимлар ҳуқуқий билимини ошириш ва уларнинг хизмат маданиятини яхшилаш давлат хизмати самарадорлигини юксалтирувчи асосий омиллардан ҳисобланади. “Навоий кон-металлургия комбинати”АЖ Комплаенс хизмати комплаенс юристи Баҳодир Тошев мухбиримизга корхонада бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди:

– Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилдан бошлаб “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятида Ички назорат тузилмаси – Комплаенс хизмати ташкил этилган.

Акциядорлик жамияти ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ, Комплаенс хизматига 15 та штат бирлиги ажратилган.

Йил аввалида Комплаенс хизматининг 2025 йил давомида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш йўналишида амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар дастури ва жамият тизимида рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бузилиш хавфларини камайтириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган ҳамда ижроси тўлиқ назоратга олинган.

Акциядорлик жамиятининг марказий аппарати ҳамда барча таркибий бўлинмаларида 2024 йил декабрь ойи ва 2025 йил январь ойи давомида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш ишлари амалга оширилди.

Ўрганишлар жараёнида акциядорлик жамиятининг жами 1478 та функцияси таҳлил қилиниб, шундан 1 таси “юқори”, 25 таси “ўрта” ва 1452 таси “паст” даражадаги коррупциявий хавф-хатарлар сифатида баҳоланди.

Аниқланган хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш мақсадида 2025 йил 23 январь куни 14 банддан иборат чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб, бугунги кунда унинг 12 банди ижроси тўлиқ таъминланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида Комплаенс хизмати томонидан жами 7 341 та ички идоравий ҳужжат коррупцияга қарши ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, 156 таси норматив-ҳуқуқий ҳамда ички ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштирилди.

Шунингдек, Комплаенс хизмати ходимлари 19 маротаба, жумладан, 11 таси онлайн ва 8 таси анъанавий шаклда ташкил этилган малака ошириш курсларида иштирок этиб, халқаро сертификатларга эга бўлди.

Танлов асосида ишга қабул қилиниши кўзда тутилган 4 372 нафар номзод юзасидан белгиланган тартибда текширувлар ўтказилди. Танлов ва меҳнат қонунчилигига мувофиқ ишга қабул қилинган 4 370 нафар ходимнинг меҳнат шартномаларига, шунингдек, акциядорлик жамияти томонидан тузилган 16 099 та хўжалик шартномасига коррупцияга қарши шартлар киритилиши таъминланди.

Ҳисобот даврида 36 маротаба ўрганиш ва хизмат текширувлари ўтказилиб, аниқланган камчиликларга йўл қўйган 73 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.

Жамиятда фаолият юритаётган 5 499 нафар бошқарув ходимлари томонидан йиллик эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар тақдим этилди. Дастлабки таҳлиллар натижасида 23 та мавжуд ва 72 та эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолати аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича Одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, “НКМК” АЖ билан шартномавий муносабатларга киришувчи хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда банклар бўйича 8 та контрагент ҳужжати санкциявий назоратдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги қарорига мувофиқ, 2025 йилнинг 3-чораги учун 29 турдаги маълумот ва ҳисобот “E-Anticor.uz” электрон платформасига киритилди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан эълон қилинган 2024 йил якунлари бўйича рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари орасида “НКМК” АЖ 96 балл билан 1-ўринни эгаллади.

2025 йил июль ойида Жамият Марказий аппарати “CERT International” халқаро сертификатловчи ташкилоти томонидан ўтказилган 1-босқич кузатув аудитидан муваффақиятли ўтиб, ISO 37001:2016 – “Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими” халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги тасдиқланди.

Шу билан бирга, 2025 йил якуни ва 2026 йил давомида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ISO 37301:2021 — “Комплаенс менежмент тизими” халқаро стандарти бўйича сертификат олиш, ходимларни коррупцияга қарши комплаенс электрон курсларида ўқитиш ҳамда манфаатлар тўқнашувини автоматик аниқлашга мўлжалланган электрон дастурни жорий этиш режалаштирилган.

Суҳбатни ЎзА мухбири А.Бўриев ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НКМКда коррупцияга йўл қўйилмайди