Юртимиз мустақиллиги байрами арафасида “НКМК жамғармаси” давлат муассасасида амалга оширилаётган ишлар Ватан тараққиётига қўшилаётган муносиб ҳисса сифатида қайд этилмоқда. Бу ҳақда жамғарма директори Дилшод Очилов мухбиримизга қуйидагиларни гапириб берди:

– Кейинги йилларда жамғарма тасарруфидаги тиббий, маданий, спорт ва овқатланиш объектларида кенг қамровли модернизация ишлари амалга оширилди. Зарафшон, Учқудуқ, Нуробод ва Зафарободдаги тиббий-санитария қисмлари, поликлиника, туғруқхона, стоматология ва спорт-соғломлаштириш мажмуалари, дам олиш масканлари, маданият саройлари мукаммал таъмирланиб, тиббий муассасалар замонавий ускуналар билан жиҳозланди. 2024 йилда тиббиёт соҳасига 399,8 миллиард сўм ажратилган бўлса, жорий йилда 15,9 миллиард сўм ажратилиб, ангиография аппарати харид қилиниши режалаштирилган.

Жамғарманинг маданият ва спорт соҳасидаги фаолияти ҳам юқори натижалар билан баҳоланмоқда. Жумладан, “Фарҳод” маданият саройининг “Марварид”, “Фарҳод”, “Бахтли болалик”, “Сказ” ва “Ширин” ансамбллари, “Учқудуқ” маданият саройининг “Экспрессия” эстрада рақс ансамбли ҳамда “Консонанс” вокал гуруҳи, шунингдек, “Олтин водий” маданият саройининг “Дилнаво”, “Фаунтерра”, “Аллегро” ва бошқа ансамбллари республика ва халқаро танловларда муваффақиятли иштирок этиб, Гран-при ва фахрли ўринларга сазовор бўлишди.  

Ўтган йиллар давомида спортчиларимиз жаҳон ва Осиё чемпионатлари ҳамда республика мусобақаларида кўплаб медалларни қўлга киритдилар. 2025 йилнинг биринчи ярмида эса улар 60 дан зиёд олтин медалга эга чиқишди.  

Ҳозир жамғарма тасарруфида 38 та ётоқхона, 2 та меҳмонхона, 629 та хизмат хонадони фаолият юритмоқда. Бу йил 715 нафар ходим ва оила аъзоларига тураржой ажратилди. Шунингдек, “Агама” тўқув-трикотаж фабрикасининг махсус кийим-бош ишлаб чиқариш фаолияти кенгаймоқда.

Ижтимоий объектлар участкасига қарашли ётоқхоналар ва Овқатланиш комбинати объектларида domitory.nkmkfond.uz ва wms.nkmkfond.uz дастурий таъминотлари ишга туширилган бўлса, “Зафаробод” ҳудудий бўлинмаси тиббий-санитария қисмида локал алоқа тармоғи ўрнатилиб, "TechnoMed wеб" дастури ишга туширилди.

“Яшил иқтисодиёт” йўналишида ҳам жамғарма етакчи ҳисобланади. 2024-2025 йилларда 430 кВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилиб, 355 минг кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шу билан бирга, 35 дона қуёш гелиоколлектори ўрнатилган бўлиб, йил охиригача яна 200 дона ўрнатиш режалаштирилган.

Хулоса қилиб айтганда, “НКМК жамғармаси” давлат муассасаси томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат муассаса, балки жамият ривожини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутаяпти. Замонавий ёндашув, юқори технологиялар ва инсон омилига қаратилган эътибор жамғарманинг асосий устувор йўналишларидан бўлиб қолмоқда.

ЎзА мухбири А.Бўриев ёзиб олди.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“НКМК жамғармаси”да ислоҳотлар самара бермоқда