“НКМК” АЖ бошқармасида Навоий кон-металлургия комбинати ёш ишчи-ходимлари ўртасида 2024 йилда ўтказилган “Энг яхши рационализаторлик таклифи” танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Унда “НКМК” АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори Қ.Санақулов иштирок этиб, танлов ғолибларини табриклади ва комбинатда ишлаб чиқариш жараёнига илмий ишланмалар, инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифларини жорий этишга катта эътибор берилаётганини алоҳида таъкидлади.  

Сўнгги йилларда корхона мутахассислари томонидан 37 та яратилган ихтирога республика ва хорижий давлатларнинг патентлари олинган. 2018-2024 йилларда 1253 та рационализаторлик таклифидан комбинат 556,2 миллиард сўм иқтисодий самарадорликка эришди.  

“Энг яхши рационализаторлик таклифи” танлови комиссиясига 271 нафар иштирокчидан 276 та рационализаторлик таклифи келиб тушган бўлиб, 9 та йўналиш бўйича энг муносиблар ғолиб, деб топилди.  

Жумладан, “Геология” йўналишида Марказий кон бошқармаси “Мурунтов” кони Гамма-активлаштирилган таҳлил марказий лабораторияси бошлиғи Алишер Қўлдошев, “Кончилик иши” йўналишида Марказий кон бошқармаси “Мурунтов” кони “Бессопантов-Чуқурқудуқ” карьери бош муҳандиси Шодликжон Худойбердиев, “Олтин ажратиб олиш технологияси” йўналиши бўйича Марказий кон бошқармаси 7-гидрометаллургия заводи бош муҳандисининг ишлаб чиқариш бўйича ўринбосари Олимжон Аҳатов ва “Олтинни уюмда эритмага ўтказиш цехи” кони бош муҳандиси Сардор Полвонов, “Механика” йўналиши бўйича “Қизилқум” кон бошқармаси конструкторлик бюроси муҳандис-конструктори Санъатжон Неъматов, “Энергетика”, “Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш” ва “Хавфсизлик техникаси” йўналишлари бўйича Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси Автоматлаштириш бўйича ностандарт воситаларни тайёрлаш лабораторияси бошлиғи Сардор Норбоев, “Транспорт” йўналиши бўйича “Қизилқум” кон бошқармаси “Қорақўтон” кони устаси Миролим Урчинов, “Ахборот-коммуникация технологиялар” йўналиши бўйича АКТБ “Қизилқум” ахборот технологиялар бўлими гуруҳ муҳандис-тизим маъмури Сайфуллахон Хожиев ғолиблар сафидан жой олди.

– Бугун комбинатимизда инновация, янги техник ишланмалар, рационализаторлик ишлари билан шуғулланиш учун истиқболли режалар ишлаб чиқилган бўлиб, турли танловлар орқали ёшлар мунтазам рағбатлантирилиб келинмоқда, – дейди “Мурунтов” кони Гамма-активлаштирилган таҳлил марказий лабораторияси бошлиғи Алишер Қўлдошев. – Эътибор ва рағбат доим комбинат ёшларини руҳлантириб, инновацион ғоялар яратишга чорлаб келаётир. Мен ҳам бу каби танловларда бир неча йилдан буён қатнашиб, ғолиб ва совриндорлар сафида эътирофларга сазовор бўлиб келяпман. Менинг “Тезлатгичларнинг юқори вакуумли магнит насосларини юқори вольтли улагичларининг ҳимоя изоляцион хусусиятларининг сифатини яхшилаш ва уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш” мавзусидаги рационализаторлик таклифим 1-ўринга лойиқ топилди. Лабораториямизда ноёб технологик асбоб-ускуналар ёрдамида гамма-активлашган нурлар орқали маъданлардаги олтин миқдори аниқланади. Бу таклифим бугун корхона фаолиятига татбиқ этилиб, фойда бераётганидан мамнунман.  

Танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“НКМК” АЖ: танлов ғолиблари тақдирланди