Қўқон шаҳрида 2024 йилда аввалги йилларга нисбатан ажралишларнинг сони камайди. Аммо ажралишнинг биттаси ҳам оила, хонадон учун фожеа. Айниқса, орада норасида фарзандлар бўлса.
Ажралишларнинг олдини олиш юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги ўзига хос йўл тута бошлади. Шаҳарда мунтазам ишлайдиган ёш келин-куёвлар учун ўқув курси ташкил этилди. Уларга оила қонунчилиги ва ҳаётий урф-одатлардан сабоқ берилмоқда.
– Ёш келин-куёвлар тайёрлов курси очилганидан ҳурсанд бўлдим. Психолог, ҳуқуқшунос, отинойилар ёшларга оила қуриш ҳақида дунёвий ва диний билим беришибди. Бу турмуш қийинчиликларини енгиб ўтишда куч бўлади, деб ўйлайман, – дейди маҳалла фаоли Гулчеҳра Арипова. – Шундай ўқув ташкил қилганларга раҳмат.

Яна бир янгилик шундаки, энди никоҳ қайд этилгач, гувоҳномаларни шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов шахсан топширяпти.
Шундай маросимларнинг бирида жамоатчилик вакиллари, қуда-андалар ҳам иштирок этишди. Ҳоким ёшларга оиланинг ижтимоий асослари, эр-хотин мажбуриятлари, миллий қадриятлар ҳақида гапириб, оталарча насиҳат қилди.
Шундан сўнг никоҳ гувоҳномалари топширилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/UhIDbJwnORQ" title="Nikoh guvohnomasini hokimning qoʻlidan olishadi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА