Президентимизнинг Францияга давлат ташрифи муносабати билан Самарқанд вилояти ҳокимлиги делегацияси ушбу давлатнинг Ницца шаҳрида бўлиб, ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувларга эришди.

Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосарлари О.Ҳамроев ҳамда Ж.Ҳайдаров бошчилигидаги тадбиркорлардан иборат делегация Ницца шаҳри мэри Крисиан Эстроси билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, бир қатор соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Жумладан, туризм соҳасида фаол ҳамкорлик қилиш, Самарқанд ва Ницца шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, икки ҳудудда маданият кунларини ўтказиш, Ниццада ўзбек миллий таомлари ошхонасини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида Самарқанд ва Ницца шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш тўғрисида келишув имзоланди.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги масъуллари ва тадбиркорлар Ницца шаҳар инновация марказида йирик компаниялар томонидан амалга оширилаётган стартап лойиҳалар тақдимотида қатнашди. Шунингдек, шаҳардаги йирик корхоналар фаолияти билан билан танишди, оқова сувларни қайта ишлаш ва шаҳар инфратузилмасини янгилаш бўйича франциялик мутахассислар билан фикр алмашилди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ницца ва Самарқанд шаҳарлари ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди