Ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Байрам муносабати билан давлатимиз раҳбари соҳа ходимларига табрик йўллаб, фидойи касб эгаларининг аҳоли саломатлигини сақлашдаги ўрнини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, табрикда юртимиз аҳолисининг турмуш шароитлари яхшиланиб, ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшга узайгани, бунда ўз касби ва хизмат вазифасига содиқ, заҳматкаш соҳа ходимларининг муносиб ҳиссаси борлиги алоҳида қайд этилди. 

Дарҳақиқат, бугун фидойи тиббиёт ходимларининг шарафли ва заҳматли меҳнати натижасида аҳоли саломатлигини асраш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини кўрсатмоқда. 

Соҳадаги ишлар, хусусан, неврологик касалликларни даволаш борасидаги амалиётлар хусусида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлими шифокори, тиббиёт фанлари номзоди (РНD) Нигора Бахтиёровна Исмоилова билан суҳбатлашдик.

– Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тиббиёт тизимини ривожлантиришга, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда, – дейди шифокор. – Тиббий хизматлар аҳолига янада яқинлаштирилиб, сифатли тиббий хизматлар маҳаллагача туширилаётгани эътиборга молик. Бу эса ҳар бир юртдошимизга қулайлик яратиш баробарида уларни ўз саломатликларига эътиборли бўлишга ундайди.  

– Нигора Бахтиёровна, бугунги кунда аҳоли ўртасида турли кўринишдаги неврологик касалликлар кўп учрамоқда. Бунинг асосий сабаб ва омиллари нималардан иборат?

– Ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунда қон-томир тизими касалликлари хавфи ортиб боряпти. Неврологиянинг долзарб муаммоларидан бу асаб тизимининг издан чиқишидир. Бунга сабаб стресслар, доимий асабийлашиш ва уйқусизликдир. Бу касаллик инсоннинг вегетатив системаси билан боғлиқ бўлганлиги боис асабийлашиш оқибатида инсон ҳаётида жуда мураккаб психоэмоционал ҳолатларни келтириб чиқаряпти. Бу эса неврологлардан беморга ўта масъулият билан ёндашишни талаб қилади. 

Айниқса, ушбу йўналишда кўп учрайдиган ва тиббиёт соҳасида долзарб муаммо бўлиб турган инсулть билан оғриган беморлар бизнинг бўлимимизда ҳам мунтазам даволанишади.

Бу касалликларнинг аҳоли орасида кўп учрашининг асосий сабаблари сифатида қон-томир тизимидаги муаммолар, қон босимининг баландлиги, қандли диабет, семириш, камҳаракатлилик (адинамия), спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, чекиш, нотўғри овқатланиш, асабийлик ва уйқусизлик кабиларни айтиш мумкин. Энг асосийси, инсон ўзорганизмида содир бўлаётган ўзгаришларга эътиборсиз бўлмаслиги керак.

Бел оғриқлари, «грижа» касалликлари кўпайиб, айниқса, ёшариб бораётгани ҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз. 

– Бугунги кунда инсонлар орасида бел оғриқлари оммалашиб бормоқда. Тўғри айтдингиз, бу айниқса, ёшлар орасида ҳам кўп учраяпти. Бунга ҳаддан зиёд оғир кўтариш, организмни ўта зўриқтириш, кескин ва қалтис жисмоний ҳаракатлар қилиш каби ҳолатлар сабаб бўлиши мумкин. Инсон ўз соғлиғига беэътибор бўлиши оқибатида эса жиддий муаммоларга дуч келиши мумкин. 

Умуртқалараро диск чурраси ёки халқ тилида «грижа» деб айтиладиган касалликнинг вужудга келиши ҳам ана шундай муаммолардан биридир. Бу диск чурралари ёки диск сиқилишлари деб ҳам аталади. Оғриқли ва инсонни заифлаштирувчи касалликлардан бири ҳисобланади. Унинг келиб чиқиши аъзоларнинг кам ҳаракатлигига ва нозиклашувига сабаб бўлади. Баъзи ҳолларда у оғриқсиз ҳам кечади. Чунки диск ҳеч қандай нерв толасини сиқиб қўймаслиги мумкин. Бундай ҳолатда оғриқ юзага келмайди. 

Умуман, умуртқа поғонаси патологиялари билан боғлиқ бўлган касалликлар, ирсий туғма касалликлар, орқа мия дефектлари яллиғланиш касалликлари билан оғриган беморлар ҳам доимий назоратимизда. Бундан ташқари, бош оғриқларидан азият чекиб, мурожаат қилувчилар ҳам кўп. Бош оғриқлари сабабини аниқлаш, турини белгилаш ва тўғри даволаш неврологдан жуда кучли билим ва тажрибани талаб қилади. 

Шу ўринда айтиш керакки, неврологик касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш борасида жуда кўплаб саъй-ҳаракатлар, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бизнинг вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази неврология бўлимимизда ҳам 6 нафар олий тоифадаги тажрибали шифокор (2 нафари фан номзоди) ўз фаолияти давомида касалликларни вақтида аниқлаш ва даволаш ишларини олиб боришади. 39 ўриндан иборат бўлимимизда турли хилдаги неврологик касалликлар даволанади. Бўлимда нафақат вилоятимиз, балки Қашқадарё, Навоий, Самарқанд вилоятларидан келиб даволанадиган беморлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. Бўлим мудири Рўзиев Шаҳоб Субхонович раҳбарлигида беморларни чуқур тиббий кўрикдан ўтказиб, ўз вақтида зарур муолажаларни амалга ошириб келамиз.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Неврологик касалликларнинг сабаблари нималардан иборат?