Neuralink бутун дунё бўйлаб чипларни ўрнатиш учун кўнгиллиларни излашни бошлади. Аввалроқ компания фақат АҚШ, Канада ва Буюк Британия фуқаролари ариза топширишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.

Кейин эса компаня Х ижтимоий тармоғидаги блогида 2 апрелдан бошлаб дунёнинг исталган нуқтасидан бўлган хоҳловчилар иштирок этиш учун ариза топширишлари мумкин», дея маълумот қолдирди. Компания тетраплегия яъни орқа мия жароҳати ёки ён амиотрофик склероз туфайли қўл ва оёқлари фалаж бўлган беморларни изламоқда.

Шунингдек, Neuralink  2025 йил охиригача одамга кўриш имплантини ўрнатиш бўйича биринчи операцияни ўтказишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилганди. Бу ҳақда Илон Маск 2025 йил 30 март куни Висконсин штатидаги чиқиши чоғида маълум қилганди.

Қурилма тўлиқ кўзи ожиз одамларнинг кўриш қобилиятини тиклаш учун мўлжалланган.

Компания бундай технологиялар билан шуғулланаётган ягона ташкилот эмас. Кўриш қобилияти бузилган одамлар учун имплант устида, жумладан, Neuralink ҳаммуассиси ва собиқ раҳбари Макс Ходак томонидан ташкил этилган Science Corp  ҳам ишламоқда. 2022 йилда у Science Eye имплантини намойиш этган эди.

<iframe width="482" height="857" src="https://www.youtube.com/embed/kXVwhK-87UU" title="Neuralink  koʻngilli insonlar qidirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Нозимжон Мардонов, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Neuralink кўнгилли инсонлар қидирмоқда (+видео)