Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо шаҳрини эгаллаш ва жанговар амалиётни кенгайтириш режасини эълон қилиши ортидан мамлакат ичида ҳам, халқаро миқёсда ҳам қарама-қарши муносабатлар кучайди.

Fox news”га берган интервьюсида у Ғазони тўлиқ назоратга олиб, Ҳамасни ҳокимиятдан четлатиш, сўнгра фуқаролик бошқарувини бошқа томонларга топшириш ниятида эканини айтди. Қайси давлатлар ёки кучлар бу жараёнда иштирок этишини эса очиқламади.

– Бу ҳудудни бошқариш ниятида эмасмиз, буни араб кучларига топширамиз, – деган Нетаньяху.

Ҳозирча армия Ғазо шаҳрида ва секторнинг марказий қисмидаги қўналғаларда кенг кўламли амалиёт ўтказишга тайёрланмоқда. Бу жойларда тахминан бир миллион фаластинлик ва тирик қолган 20 га яқин гаровдагилар борлиги айтилган.

Ҳарбий амалиёт бир неча ой давом этиши, фуқаролар яна оммавий равишда кўчирилиши ва гуманитар инқироз чуқурлаши мумкин.

Исроил армияси бош штаби раҳбари генерал Эйел Замир ушбу режа хавфли эканини таъкидлаб, тўлиқ босиб олиш “тузоққа тушиш” билан баробарлиги, бундай ҳолатда гаровдагилар ҳам, чарчаган аскарлар ҳам жиддий хавф остида қолишини тахмин қилди. Кенг кўламли ҳужум давомида гаровдагиларнинг “аксари ёки барчаси” ҳалок бўлиши эҳтимоли юқорилигига урғу берилди.

Асирларнинг оилалари ҳам шундай хавотирда. Улар Ҳамас билан музокара ўтказиш орқалигина яқинларини қутқариш имкони мавжудлигини айтмоқда.

Бош вазир режаси Исроилнинг айрим иттифоқчилари орасида ҳам келишмовчилик келтириб чиқарди. Буюк Британия элчиси Симон Вальтер Ғазони тўлиқ эгаллаш “катта хато” деди. АҚШ элчиси Майк Хаккаби эса бу масалани Исроил ҳукумати ўзи ҳал қилиши кераклигини билдирди.

Сўровлар исроилликларнинг аксари урушни тўхтатиш ва гаровдагиларни озод қилиш учун Ҳамас билан келишиш тарафдорилигини кўрсатмоқда. Шунга қарамай, кузатувчилар Нетаньяху коалициясидаги ўта миллатчи вазирлар – Итамар Бен Гвир ва Битсалел Смотрич талабини бажаришга уринаётганини таъкидламоқда. Бу икки сиёсатчи фаластинликларни Ғазодан мажбуран чиқариш ва ҳудудга яҳудийларни жойлаштириш ғоясини очиқ қўллаб-қувватлаган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нетаньяхунинг йирик режаси амалга ошадими?