
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси Жиззах вилояти бўлими томонидан “Дўстлик ва Мирзачўл туманлари йўллардан фойдаланиш” давлат муассасасида давлат назорати тадбирлари амалга оширилди.
Давлат назорати давомида давлат муассасасида фойдаланилаётган 37 та ўлчаш воситалари текширувдан ўтказилди. Текширув натижаларига кўра, 28 дона ўлчаш воситалари белгиланган метрологик текширувдан ўтказилмагани аниқланган.

Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисида”ги қонунининг 16-моддаси талаблари бузилганини кўрсатади. Ушбу модда метрологик текширувлардан ўтган ўлчаш воситаларидан фойдаланишни мажбурий деб белгилайди.

Маълумки, ўлчаш воситаси ўлчашлар учун фойдаланиладиган ва белгиланган метрологик хусусиятларга эга бўлган техника воситаси ҳисобланади. Метрологик текширув ўлчаш воситасининг техник ва амалий жиҳатдан белгиланган талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш жараёнидир.
Текширув якунларига кўра, давлат муассасаси масъуллари томонидан қонун бузилишига йўл қўйилгани учун маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА