ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 80-умумтаълим мактабида «Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун! Нажот-таълимда, нажот-тарбияда, нажот- билимда» мавзуида семинар бўлиб ўтди.
Мактаб-оила-маҳалла ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда бугунги мураккаб даврда ўсиб келаётган авлодни турли иллатлардан ҳимоя қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бунда жамоатчиликнинг ўрни ва таъсирини кучайтириш ҳақида сўз борди.
Давлатобод туман ҳокими А. Тожимирзаев ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ва касбга йўналтириш, тарбияси ва ўқишида муаммо бўлган ўғил-қизлар ота-оналари мактаб ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ишлаши ҳаётий зарурат эканига эътибор қаратди. Бу бўйича мактаб директорлари ва маҳалла раисларининг ҳисоботлари, фикрлари тингланди.
[gallery-15994]
Ўзининг намунали хулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчи- ёшлар ва уларнинг ота-оналарига туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА