Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номидаги вилоят мусиқали комедия ва драма театрида “Наврўз ялласи – 2022” анъанавий кўрик-танлови бўлиб ўтди. 

Миллий санъатимизни асраб-авайлаш, уни мазмунан янада бойитиш, миллий қадриятларимиздан бири – Наврўз байрамининг ўзига хос жиҳатлари, бутун жозибаси билан келажак авлодга етказиш, қолаверса, Президентимизнинг жорий йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида” ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқоро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорлари ижроси, шунингдек, "Наврўз умумхалқ байрами" га тайёргарлик доирасида ўтказилган "Наврўз ялласи-2022" кўрик-танловида вилоятдаги туман ва шаҳарлар маданият бўлимлари қошида ташкил этилган 16 та фольклор ансамбл иштирок этди. 

Халқимизнинг номоддий маданий мероси бўлган бебаҳо қадриятларини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ва оммалаштириш, шунингдек, Наврўз байрами тантаналарида қатнашувчи ижодий жамоаларни саралаб олиш мақсадида Андижон вилояти маданият бошқармаси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Наврўз ялласи” кўрик-танлови мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этамоқда. 

Танловнинг якуний натижаларга кўра, Булоқбоши тумани маданият бўлими қошидаги "Гавҳар" фольклор жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Балиқчи туманидаги "Зилол" фольклор-этнографик халқ жамоаси ва Андижон шаҳрида фаолият юритаётган "Андижон полькаси" фолкьлор жамоасига иккинчи, Улуғнор туманидаги "Ёр-ёр" фольклор жамоасига 3-ўринни эгаллади.  

– Жамоамизнинг танлов ғолиби бўлганлигидан, ижодимиз эътироф этилганлигидан беҳад мамнунмиз, – дейди Булоқбоши тумани “Гавҳар” фольклор жамоаси раҳбари Холисхон Жалолова. – Ушбу ютуқ жамоамизнинг ҳар бир аъзосига катта масъулият юклайди, янада шижоат билан ижод, меҳнат қилишга ундайди.  

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, 
З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Наврўз ялласи – 2022” ғолиблари маълум бўлди 