Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мазкур уюшма аъзоси, шоир Ашурали Боймуроднинг “Навоийдан наво топдим” деб номланган китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Адабий тадбирга олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар, сўз санъати мухлислари таклиф этилди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, атоқли шоира Фарида Афрўз, Ўзбекистон халқ шоири, уюшманинг Тошкент вилояти бўлими раиси Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, адабиётшунос олим Адҳамбек Алимбеков ва бошқалар Ашурали Боймуродов ижоди хусусида батафсил тўхталишди. 

- Давлатимиз раҳбарининг миллий адабиётимизга кўрсатаётган эътибори сабабли бундай муҳташам залларда китобхонлик тадбирлари, адабий анжуманлар муваффақиятли ўтказилмоқда, - деди халқ шоири Маҳмуд Тоир. – Ашуралининг ижодини ҳурмат қиламан. Айни пайтда у имонда, эътиқодда, одамгарчиликда ҳам собит қаламкашдир. Адабий тадбирлар, ёшлар билан ижодий мулоқотлар, турли анжуманларда доим фаол иштирок этиши унинг сўз санъатига бўлган фидойилигидан дарак беради. 

– Ашурали миллатпарвар, инсонпарвар ижодкордир, - деди Муҳаммад Али. – Ижодкорнинг фаолияти шундайки, унинг заҳматли меҳнатини биров кўрмайди, билмайди. Китобхон фақат қаламкаш меҳнатининг роҳатини, натижасини кўради. Шеърий романлар, достонлар ёзиш учун ижодкор эҳтимол, марафончи бўлмоғи керакдир. Ашуралини ҳам ана шундай спортчига ўхшатиш мумкин. Унинг “Навоийдан наво топдим” деб номланган китобидан шеърлар, таржималар, достонлар, анчагина публицистик мақолалар ўрин олган. 

Тақдимот тадбирида ижодкор ва унинг янги китоби хусусида батафсил сўз юритилди. Дарҳақиқат, буюк шоир бобокалонимиз Алишер Навоийдан руҳланмаган, илҳомланмаган ёзувчи ва шоирни топиш мушкул. Шоир Ашурали Боймуроднинг янги китоби ҳам улуғ мутафаккир ижодидан руҳланиб яратилгани билан аҳамиятли.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири

Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийдан наво топган ижодкор