ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда янги ўқув йили арафасида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида катта тантана бўлиб ўтди. НДКТУ академик лицейи ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган 400 ўринли 3-сонли Талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди.
[gallery-25054]
Тантанали тадбирда таълим фидойилари, тадбиркорлар ҳамда фаоллар иштирок этди. Навоий кон-металлургия комбинати бош директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Қ. Санақулов барчани байрам билан самимий қутлаб, мазкур бунёдкорлик намунаси ёшларимиз учун яратилаётган имкониятларнинг ёрқин кўриниши эканлигини таъкидлади.
Рамзий лента қирқилиб, бинога илк қадамлар ташланди. Меҳмонлар муассасадаги замонавий шароитлар билан танишди. Тадбир доирасида мажмуа ҳовлисига эзгу ниятлар билан дарахт экиш маросими ҳам ўтказилди.
Сирож АСЛОНОВ(сурат),ЎзА