100 та устувор мақсаддан иборат “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”нинг 49-мақсади сифатида 2022 йил Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида камида 1 тадан нодавлат олий таълим ташкилотини ташкил этиш орқали бундай масканлар сонини 34 тага етказиш белгиланган эди.

Навоий вилояти марказида айни мақсад йўлида “PROFI UNIVERSITY” хусусий олий ўқув юрти Навоий филиали очилиши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтди.

- Бу воқеа вилоятимиз аҳли, айниқса, ўсиб келаётган авлод учун муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидламоқчиман, - деди тадбирда иштирок этган Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов. - Зеро, миллат ёшларининг илмли, дунёқараши кенг бўлишида таълим даргоҳларининг ўрни беқиёс. Бугун Навоийда янги нодавлат олий таълим маскани – университет очилиши барчамизга қувонч бағишлаб турибди.

1000 нафар талабани ўқитишга мўлжалланган “PROFI UNIVERSITY” Навоий филиали ўзига хос дизайн асосида лойиҳалаштирилган бинода жойлашган. Университет таркибида 60 та ноутбукка эга замонавий ахборот-ресурс маркази, шунингдек, ўқув майдонини қулай ташкил этувчи икки маъруза зали ва 30 аудитория мавжуд.

Университетда ўз йўналиши бўйича етакчи мутахассислар фаолият олиб боради. Профессор-ўқитувчилар инновацион технология бўйича юқори касбий-педагогик маҳоратга, чуқур билимга эга.

Мазкур олий ўқув юртида таълимни бошқариш, педагогика ва психология, инглиз тили, рус тили, мактабгача ҳамда бошланғич таълим йўналишлари бўйича кундузги, сиртқи бўлимларда 3000 нафарга яқин талаба муваффақиятли тайёрланмоқда. Таълим рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Университет маъмурияти Бирлашган Араб Амирликлари ва Швейцариядаги нуфузли компаниялар билан шартнома имзолаган. Келажакда хорижий ташкилотлар билан алоқани янада кенгайтириш бўйича ҳаракат бошланган.

“PROFI UNIVERSITY”даги таҳсил талабаларга меҳнат бозорида рақобатбардош кадр бўлиб етишиш имконини беради. Амалиёт хусусий таълим масканларида ўталади.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, айни вақт Навоий шаҳрида «Profi New Era» болалар боғчаси ҳам фаолият юритмоқда.

Тўғри, юқори малака ва билим даражасига эга бўлган, хорижий тилларни яхши ўзлаштирган битирувчилар чет эл компанияларида ҳам бемалол ишлаши мумкин. Университет жамоаси эса ўз кучини Ўзбекистон равнақи учун кучли, малакали мутахассислар тайёрлашга йўналтиришни мақсад қилгани қувонарли. Зеро, олий маълумотли профессионал кадрларга эҳтиёж доимо кучли.

Демак, “PROFI UNIVERSITY” Навоий филиалининг очилиши вилоят ёшлари келажаги учун яратилган яна бир замонавий, қулай имкониятдир.

Бектемир Пирнафасов,

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари.

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоийда нодавлат университет фаолият бошлади