9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Мажбурий ижро бюросининг Навоий вилояти бошқармасида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Учрашувда “Устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ, прокуратура ва Бюро органларида кўп йиллар меҳнат қилган, улкан тажриба ва кенг қамровли кўникмаларга эга бўлган фахрийлар ҳамон ёшларга устозлик қилиб, ўз билим ва малакаларини улашиб келаётгани алоҳида қайд этилди.    

Тадбир давомида меҳнат фахрийлари ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, меҳнат палласидаги машаққатлар ҳақида тўхталиб, айни пайтда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида миннатдорликларини изҳор этди.

Тадбир сўнггида меҳнат фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.

***

ЎзЛиДеП Навоий вилоят Кенгаши ходимлари ва ёшлар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан турли соҳаларда фаолият юритган бир гуруҳ партия фаоллари хонадонларига ташриф буюрди.

“Ватан равнақи, тинчлиги ва ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ўтказилган тадбирларда меҳнат фахрийларининг босиб ўтган шарафли йўли ва турли соҳаларда мамлакатимиз тараққиёти учун қўшган ҳиссалари алоҳида эътироф этилиб, уларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби тадбирлар ёш авлоднинг Ватанга муҳаббат, кекса авлод вакилларига бўлган ҳурмат ва эътиборини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

***

Навоий давлат университети Мактабгача ва бошланғич таълим факультетида “Номингиз дилларда мангу яшайди” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.  

Унда сўзга чиққанлар юртимизда инсон қадри улуғланиб, кекса авлод вакилларига яратилаётган шароитлар ва кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида Навоий шаҳридаги ҳарбий қисм аскарлари томонидан турли чиқишлар намойиш этилган бўлса, талабалар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.  

***

Навоий шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Унда Навоий вилоятидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ижтимоий иш йўналишига қизиқишлари бўлган 50 нафарга яқин талабалар иштирок этди.  

Талабаларга “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори ва шўъба мудирлари томонидан тизимда олиб борилаётган ишлар, янгиликлар, давлат фуқаролик хизмати ходимларига яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

Учрашув сўнггида ёзги таътил даврида талабаларни волонтёрлик фаолиятига жалб қилиш бўйича ўзаро келишиб олинди.

[gallery-23263]

Абдували Бўриев, ЎзА мухбири

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий вилояти хабарлари – қисқа сатрларда