Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида “Phygital Contenders: Abu Dhabi – Football” турнирида “Навоий” жамоаси мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.
Ушбу турнирнинг “E” гуруҳидан жой олган клубимиз АҚШнинг “Interstellars, Team Joga” жамоасини 11:9 ҳисобида енгди. Энди “Навоий” жамоаси гуруҳдаги иккинчи ўйинини Кениянинг “IndexG” клубига қарши ўтказади.

Дарвоқе, мазкур мусабақада жамоалар аввал рақамли футбол симулятори, сўнгра мини-футбол майдонида беллашади. Ғолиб умумий натижа бўйича аниқланади. Қувонарлиси, “Навоий” жамоаси илк баҳсда ҳар иккала босқичда рақибларидан устун келди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА