НAТО давлатлари шу йил Украинага 21 миллиард доллардан кўп маблағ ажратди

ТAСС хабарига кўра, НAТОга аъзо давлатлар Украинага йилнинг дастлабки уч ойида жами 21 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам кўрсатган.
Бу ҳақда Альянс Бош котиби Марк Рютте чоршанба куни Брюсселда бўлиб ўтадиган НAТОга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши арафасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.