“Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиблари аниқланди
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Элит Осиё чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда “Насаф” ўз рақибларини билиб олди.
Қуръа натижасига кўра, "Насаф" ўз майдонида "Трактор", "Ал-Шорта", “Ал-Ҳилол" ва "Ал-Ваҳда", сафарда "Шабаб Ал-Аҳли, "Ал-Аҳли", "Шаржа" ҳамда "Ал-Иттиҳод" жамоалари билан рақобатлашади.

Мусобақа 15 сентябрда старт олади ва кейинги йилнинг 25 апрелига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА