Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Насаф" – "Хоразм" клублари ўзаро рақобатлашди.
Ушбу турни бошлаб берган мазкур ўйиннинг 45-дақиқасида "Хоразм" футболчиси Шаҳром Самиев ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб эса Шароф Муҳиддинов гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Шерзод Насруллаев "Насаф" жамоасининг иккинчи голиги муаллифлик қилди. Шу тариқа, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучган "Насаф" очколарини 52 тага етказиб олди ва етакчиликни мустаҳкамлади.

Бугун, 26 сентябрь куни Суперлиганинг 23-тури доирасида "Андижон" жамоаси "Бобур Арена" стадионида ОКМК клубини қабул қилади. Беллашув 19:00да старт олиши режалаштирилган. Дарвоқе, учрашув мезбони айни дамда 22 очко тўплаб, лига жадвалининг 11-поғонасидан жой олган бўлса, ОКМК 40 очко билан учинчи ўринни банд этган.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА