ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида аёллар ўртасида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи йўлланмаси учун баҳслар давом этмоқда.
Қуръа натижаларига кўра, Қаршининг “Насаф” аёллар жамоаси “Б” гуруҳида Таиланднинг “College of Asian Scholars”, Непалнинг “APF FC” ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клубларига қарши майдонда куч синашади.
[gallery-25034]
Кеча “Насаф” аёллар жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун Саудия Арабистонининг “Ал Наср” жамоаси билан беллашди. Муросасиз ўтган ўйин ҳамюртларимизнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ягона голга 71-дақиқада Людмила Карачик муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда қизларимиз Непалнинг “APF FC” жамоаси дарвозасига 3 та жавобсиз тўп йўллаган эди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА