Годдард коинотга парвоз маркази директори Маккензи Листруп 1 август куни NASA қароргоҳини тарк этади. Унинг кетиши Дональд Трамп маъмурияти даврида режалаштирилган бюджет 25 фоиз қисқартирилиши асносида агентликни қамраб олган ишдан бўшатиш жараёнидаги энг шов-шувли воқеадир.

Ташкилот расмий веб-сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, NASA ҳузуридаги энг йирик илмий марказга 2023 йил апрелдан буён раҳбарлик қилган Листруп тузилма тарихидаги биринчи аёл директор ҳисобланади.

Унинг фаолияти давомида марказ асосий илмий миссиялар, жумладан Жеймс Уэбб телескопи ва Ерни кузатиш сунъий йўлдоши дастурларини назорат қилган.

Истеъфонинг расмий сабаби ошкор этилмаган, бироқ бу қарор 500 дан зиёд амалдаги ва собиқ ходимлар томонидан имзоланган очиқ хат – “NASA Voyager Declaration” декларацияси эълон қилинган вақтга тўғри келди.

“Stand Up For Science.net” платформасида чоп этилган ҳужжатда амалга оширилаётган ислоҳотлар “тезкор, исрофгарчилик ва агентлик барқарорлиги учун хавфли” дея танқид қилинган.

NASA баёнотида Листрупнинг истеъфоси ва норозилик ўртасидаги боғлиқлик ҳақида гапирилмаган бўлса-да, тасодиф илмий жамоатчилик орасида кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Америка оммавий ахборот воситалари хабар беришича, 3000 га яқин ходим – олимлар, муҳандислик ва маъмурий касблар бўйича мутахассислар аллақачон NASA идорасини тарк этган. Оммавий равишда чиқиб кетиш агентлик янги бюджет муҳокамаси арафасида бошлаган ихтиёрий ишдан бўшатиш ва қисқартириш дастури билан боғлиқлиги таъкидланяпти.

Оқ уй таклиф этган лойиҳа NASA умумий бюджетини 25 миллиард доллардан 18,8 миллиард долларга туширишни назарда тутади. Ислоҳот туфайли илмий бўлимлар, жумладан Вашингтон чеккасида жойлашган Годдард маркази кескин таъсирга дуч келиши тахмин қилиняпти.

М.Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
NASA илмий маркази директори ишдан бўшамоқда