Юртимизда Ёшлар маънавияти ва мамлакат келажаги учун энг хавфли иллатлардан бўлган гиёҳвандликка қарши кескин кураш давом этмоқда. Унинг оқибатлари ҳақида кўплаб давлат идоралари, айниқса, таълим ташкилотларида батафсил маълумотлар бериш учун очиқ семинарлар ўтказилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган кенг қамровли тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директор ўринбосари Шавкат Қаюмов “Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий стратегияни амалга оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари асосида тасдиқланган 2024–2028-йилларга мўлжалланган гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий стратегиянинг устувор йўналишлари, унинг амалий ижроси ва таълим муассасалари зиммасига юклатилган вазифалар батафсил ёритилди.

Қолаверса, гиёҳвандликнинг ёшлар ҳаётига таъсири ҳақида ҳам чуқур таҳлиллар асосида тушунтиришлар берилди. Маърузачи томонидан 2024–2025 йилларда республикада кузатилган нарковазиятга оид статистик маълумотлар келтирилиб, айниқса ўқувчи ва талаба-ёшлар ўртасида содир этилган наркожиноятларнинг сабаблари, ижтимоий омиллари ва ҳуқуқий оқибатлари атрофлича тушунтирилди.

Шу билан бирга, ота-оналар, устозлар ҳамда ёшлар учун мўлжалланган профилактик тавсиялар, гиёҳвандликнинг олдини олишда таълим-тарбия, маънавий-маърифий ишлар ва ижтимоий муҳитнинг ўрни алоҳида таъкидланди.

Тадбирда университет тьюторлари, республика миқёсидаги миллий олий таълим муассасаларининг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректорлари, масъул ходимлар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этди.

Якунда келгусидаги ҳамкорлик масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Шербек Исломов, ЎзА

Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наркожиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишланган профилактик тадбир ўтказилди