Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси Шарқий Европа ва МДҲ давлатлари департаменти бош директори Ванг Чиан Хуа бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Лойиҳага кўра, Хитойнинг “CITIC Construction” компанияси томонидан “молиялаштириш + лойиҳалаш + қуриш” тамойили асосида “Фарғона ҳалқа йўли” автомобиль йўлининг Поп-Наманган йўналиши 0-75 километрини реконструкция қилиш белгиланган.
Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда лойиҳа доирасида бир қатор таклифлар билдирилди. Хусусан, қурилиш материаллари учун маҳаллий имкониятлардан фойдаланиш, бунда ишлаб чиқариш заводи барпо этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Маълумот учун. Лойиҳадан кутилаётган самарадорлик анча юқори, яъни юк кўтариш қобилияти 13 тоннача бўлган умумий фойдаланишдаги йўллар улушини кўпайтириш, юк ва йўловчилар оқимининг асосий йўналишлари бўйича қувватлар захирасини тўрт баробарга ошириш, бахтсиз ҳодисаларни камайтириш, вилоят аҳолиси ва тадбиркорларининг Тошкент шаҳрига бориб-келишларига ҳамда туризмни ривожлантиришга янада қулайлик яратиш каби мақсадлар кўзда тутилган.
[gallery-22864]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА